Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:44

Электр тақчиллиги Тошкентдаги бош арча чироқлари ëқилишини кечиктирди


Тошкент кўчасида арча
Тошкент кўчасида арча

Янги йил арафасида тунги Тошкентнинг ранго-ранг чироқлар билан безалишига ўрганиб қолган тошкентликлар бугунги зим-зиëлик сабабини билиб беришни сўраб Озодликка мактуб билан мурожаат қилишди.

Мактубдан аëн бўлишича¸ ҳар йили 22 декабр куни чироқлари ëқиладиган мамлакатнинг бош арчасининг фонуслари ҳануз ëқилмаган.

“Ўтган йиллари шу кунларда Мустақиллик майдонида янги йил байрамига атаб чироқлар порлатиб ëқиб қўйилган эди. Ўтган йили шу пайтда бош арча минглаб чироқлар билан порлаган эди. Майдон атрофидаги бинолар, дарахтлар, йўллар рангли фонусчалар билан безатилган эди. Ҳозир эса зиë-зиë¸ бунинг устига уйларимизда ҳам тез-тез чироқ ўчмоқда. Бу йил янги йилда Тошкент кўчаларида безакли чироқлар ëнмайдими? “

Озодлик мухбири бу мактубда келтирилган саволни “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси ва шаҳар электр идораси “Тошшахарнур” идораси мулозимларига бердик.

“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компаниясининг ўзини танштирмаган мулозими “янги йилда шаҳарни чироқлар билан безатиш билан “Тошшаҳарнур” шуғулланишини айтиб¸ саволнинг иккинчи қисми¸ яъни пойтахтдаги турар-жойларда нега тез-тез чироқ ўчаëтганлигига оид қисмини изоҳлади.

- Тошкентда мунтазам чироқ ўчиши сабаби одамларнинг ўзида. Совуқ кунлар бошланиши билан аҳоли оммавий равишда кўп электр харжловчи қўлбола электр иситгичлар ва иситиш режимидаги кондиционерларидан фойдаланишни бирдан бошлайди. Бу эса¸ ўз навбатида¸ электр тармоғида тарангликни келтириб чиқариб¸ энерготизимда авариявий ҳолат содир қилади. Бу ҳолат генерация станцияларига халақит бермаслиги учун диспетчерлик маркази линияларни босқичма-босқич ўчиришга мажбур бўлади”¸ деди “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компаниясининг ўзини таништирмаган мулозими.

Суҳбатдошга кўра¸ бундай чекловлар шошилинч ҳолатда бўлгани учун¸ аҳолини олдиндан огоҳлантириш имкони деярли йўқ.

“Такрор айтаман¸ агар марказдан ўчирилмаса тармоқда кучаниш бўлган пайтда автомат предохранителлар бу ишни бажаради. Чироқ ўчмасин десангиз¸ тармоқни зўриқтирадиган қўлбола иситгичлардан фойдаланманг” дея огоҳлантирди суҳбатдош.

Арча-арча¸ жон арча¸ чироқларинг ëқ арча...

Шаҳарнинг янги йилдаги байрам чироқлари нега ëнмаëтганлиги борасидаги савол билан мурожаат қилганимиз “Тошшаҳарнур” вакиласи бу кечикиш сабабларини изоҳлаб берди:

- Ҳозир шу кунда раҳбарларнинг ҳаммаси шу масалани ечиш билан машғул. Ҳамма мутахассисларимиз мамлакатнинг бош арчасидаги ва унга ëндош кўчалардаги безак чироқларни тезроқ ëқилиши учун сафарбар қилинган. Ҳозир ëқилмаган¸ тўғри. Лекин икки кундан кейин¸ албатта¸ ëнади. Мен шаҳарликларга ваъда бераман. Нега кечикиб ëнмаëтгани масаласини қандай тушунтирсам экан. Албатта¸ харажати кўп. Ҳозир тармоқда таранглик мавжуд. Лекин бу дегани¸ безак чироқлар ëнмайди¸ дегани эмас. Ëнади ҳозир ҳамма шу муаммони ҳал қилиш учун ҳаракат қилмоқда¸ деди “Тошшаҳарнур” вакиласи.

Озодликка маълум бўлишича¸ бу йил мамлакатннг бош арчаси тасарруф қиладиган электрни иқтисод қилиш вазифаси ҳам қўйилган.

Масалан¸ ўтган йилги бош арча “нур ëмғири”ни тамсил қиладиган электр маржонлар билан безатилган бўлса¸ бу йил улар ялтироқ қоғоздан бўлган ва электр талаб қилмайдиган фонусчаларга алмаштирилди.

Бош арча ўрнатиладиган майдонга ëндош Шароф Рашидов¸ Ўзбекистон ва Нурафшон кўчалари узра тортиладиган электр маржонлардаги лампочкалар сони ҳам ўтган йилга нисбатан тенг ярмига қисқартирилган.

Бош майдонга ўрнатилган арчанинг бўйи эса ўтган йилги каби 22 метрлигича қолди.

Мамлакат бош арчасини ўрнатиш ишларининг махсус кран ва алпинистлар ёрдамида амалга оширилгани билдирилди.

Мамлакат бош арчасини ўрнатиш ишларида қатнашаëтган рассом йигитнинг Озодликка айтишича¸ байрам кунлари майдонда 60 нафар қорбобо ва 60 нафар қорқиз¸ маймун¸ "кинг-конг"¸ "Мики маус" ҳамда қуëнчалар кийимини кийиб олган артистлар фаолият кўрсатади.

Маълум бўлишича¸ Мустақиллик майдонидан ташқари Тошкентнинг яна тўртта майдонида катта арча ўрнатилмоқда.

XS
SM
MD
LG