Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:52

"2014 йил Ислом Каримов оиласининг обрўсизланиш йили бўлди"


Ота бола Ислом ва Гулнора Каримова.
Ота бола Ислом ва Гулнора Каримова.

Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида кечаётган 2014 йилни таҳлил қилган сиëсатшунослар назарида жорий йил Ислом Каримов оиласининг обрўсизланиш йили сифатида тарихга кирди.

Кечаëтган йилда Ўзбекистонда уй қамоғига олингани айтилаётган онаси Гулнора Каримова ҳақида хорижий матбуотга бир неча интервью берган 22 ёшли Ислом Каримов бобосининг "режимига қарши курашга отланганини" эълон қилгани¸ Қурултой қатнашчилари наздида, бу йилни бошқа йиллардан фарқлайдиган омил бўлди.

Қурултой иштирокчиларига кўра¸ шу пайтгача мухолифат ва фуқаровий жамият фаолларига қарши ишлатилиб келган ўзбек пропаганда машинасининг Биринчи оилада улғайган "мухолифатчилар"ни нишонга олгани ҳам 2014 йилнинг ўзига ҳослигидир.

Кичкина Каримов 2014 йили Ғарб матбуотига берган интервьюсида “Мен ҳам нишонга айланганман”, деб таъкидлаган эди.

Украина яхлитлиги масаласида Ўзбекистоннинг ўзига хос мавқеи¸ МТС нинг қайтиши¸ Тошкент шаҳри марказидаги кўприкка Исломий Давлатининг қора байроғи осиб кетилиши ҳам Қурултой қатнашчиларига кўра¸ йилнинг асосий воқеаларидир.

Қурултой қатнашчилари кечган йилдаги парламент сайлови ва бу сайловнинг узвий давоми бўладиган келаси йилги президентлик сайловлари борасида ҳам фикрлар билдиришди.

Қурултой: 2014 йил Ислом Каримов оиласининг обрўсизланиш йили бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:04:55 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG