Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:47

“Олдингидай МТСни кутгандик, UMS уни ўрнини босолмаяпти"


Ўзбекистонда 1 декабрдан ишга тушган UMS алоқа операторининг мижозлари Озодлик билан суҳбатда "Ўздунробита" ўрнига келган уяли телефон ширкати хизматларидан қониқмаётганликларини айтишмоқда.

Ўзбекистонлик уяли телефон фойдаланувчилари UMS ширкатининг алоқа сифати аввалги МТСникидан ёмон экани, бундан ташқари тарифлари Ўзбекистон уяли алоқа бозоридаги бошқа ширкатларникидан қимматлигидан нолишмоқда.

10 декабрь куни UMS ширкатининг самарқандлик мижози Мардон ака Озодлик билан суҳбатда шундай деди:

-Биз олдингидай МТСни кутган эдик, ҳозиргиси уни ўрнини босолмаяпти. Олдинги МТС тарифларида ички қўнғироқлар бепул эди, ҳизмат кўрсатишлари ҳам яхши эди. UMS тарифлари қиммат, ички қўнғироқлар учун ҳам пул олади. Кутганимизга яраша бўлмаяпти, - дейди UMS алоқа операторининг самарқандик мижози Мардон ака.

Суҳбатдош, шунингдек, UMS тармоғида алоқа сифати Ўзбекистондаги бошқа операторларникига қараганда яхшироқ экани, лекин сифат бобида барибир аввалги МТСни ўрнини босолмаётганини айтади.

- Кеча танишларим қўнғироқ қилди. Уларники ҳам UMS.Улар тоғли районда туради, тоғли районларда ҳам сифат яхши-да. Олдинлари бошқа оператордан қўнғироқ қилишар эди, антенааси бўлмай, хира эшитилар ёки умуман эшитиб бўлмас эди. Лекин, UMS тарифлар анча қиммат бўляпти. Олдингиси янча яхши эди, сифати ҳам олдингисиники яхши эди, - дейди Мардон ака.

Шунингдек, UMS тармоғида Интернет тезлиги ҳам мижозларни қониқтирмаяпти.

- Интернет мана мени ўзимда бор, 20 доллар тўлаб, беш минг мегабайтга қўйган эдим, бир икки гаплашганда тугади, тезлиги ҳам паст. Skype орқали гаплашсангиз овоз йўқолиб қолади, қотиб қолади. Аввалги MTC яхши эди, - дейди UMS операторининг самарқандлик мижози..

UMS мобил алоқа оператори мижозларига бир қанча тариф пакетларини таклиф этмоқда.

“Start” деб номланган тариф бўйича кунлик абонент тўлови 0,01 АҚШ доллари бўлиб, Ўзбекистон бўйлаб чиқиш қўнғироқларининг бир дақиқаси ва ҳар бир SMS нархи 0,03 АҚШ долларини ташкил қилади. Мазкур тариф ойига 100 Мб текин интернетни ҳам ўз ичига олади.

“MAXI” деб номланган тарифда эса ойлик абонент тўлови Ўзбекистон бўйлаб 1000 дақиқа сўзлашув ва 600 Мб интернет учун15 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Мазкур тарифлардан ташқари қўнғироқларнинг ҳар бир минути учун 0,02 АҚШ доллари, ҳар бир SMS учун 0,02 АҚШ доллари, 1 МВ интернет учун эса 0,10 АҚШ доллари миқдорида ҳақ олинади.

300 MB Интернет 5 АҚШ доллари, 1000 MB Интернет эса 10 АҚШ доллари турадиган пакетлар ҳам бор.

Телефондан тинимсиз гаплашадиганлар учун эса ширкат “Absolut” деган тарифини таклиф этмоқда.

Мазкур тариф бўйича мижоз ойига 150 АҚШ доллари тўлаб, Ўзбекистон бўйлаб телефонда чекланмаган муддат гаплашиши, SMS ҳамда Интернет ҳизматидан фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, корпоратив тарифлар ҳам бор. “Corp” тарифида ойига 25 АҚШ долларлик тўлов эвазига компания ичида чексиз қўнғироқлар, компания ташқарисида эса 2000 дақиқа, 1000 SMS, шунингдек 800 Мб интернет тақдим этилади.

“Corp VIP” тарифида эса ойига 45 АҚШ доллари эвазига компания ичида чексиз ва компания ташқарисида 5000 дақиқа қўнғироқ, 2500 та SMS ҳамда 1200 Мб интернет таклиф этилмоқда.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси "Ўздунробита" 2012 йилнинг июль ойида ҳукумат қарори билан фаолиятини тўхтатган эди.

"Ўздунробита"ни катта миқдорда солиқдан бўйин товлаш, пул ювиш, мижозлар пулларини ноқонуний ўзлаштириш ва бошқа қонунбузарликларда айбланган эди.

Озодлик UMS мижозларининг шикоятлари юзасидан ушбу ширкатнинг 50,01% фоизлик хиссадори МТС ширкатига боғланди.

Ширкат вакили Дмитрий Солодовников шикоятларни ўрганиб бўлгач, Озодлик саволларига жавоб беришини айтди.

XS
SM
MD
LG