Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:10

Машина ўғирлашнинг кўпайгани аҳоли орасида хавотир уйғотмоқда


Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган нархи 40 минг АҚШ долларидан юқори бўлган автомобиллар ўғриларнинг асосий нишонига айланган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган нархи 40 минг АҚШ долларидан юқори бўлган автомобиллар ўғриларнинг асосий нишонига айланган.

Озодликнинг ҳуқуқ тизимларидаги манбаларига кўра¸ жорий йилнинг икки ҳафтаси давомида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди машина ўғирлаш бўйича учта жиноятни кўриб чиққан.

Озодлик манбасига кўра¸ бу олти ой аввалги кўрсаткичга қараганда деярли икки марта кўп:

- Ҳозир битта Тошкент шаҳридаги суд машина ўғирлиги бўйича ҳафтасига битта жиноятни кўриб чиқмоқда. Масалан¸ ўтган йилнинг биринчи ярмида ойда битта шунақа жиноят иши кўриб чиққанмиз¸ дейди суҳбатдош.

Манбага кўра¸ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган нархи 40 минг АҚШ долларидан юқори бўлган автомобиллар ўғриларнинг асосий нишонига айланган.

Суҳбатдош Тошкент шаҳри Чилонзор туман Жиноят ишлари суди кўриб чиққан машина ўғирлиги билан боғлиқ маҳкама тафсилотларини гапириб берди.

Манбанинг айтишича¸ илгари оддий ўғирлик билан қамалган шахс амнистия боис озодликка чиққанидан кейин машина ўғирлиги билан шуғулланган:

- Маҳкум Тошкент шаҳридаги фуқарога тегишли Nexia русумли автомбилни ўғирлаб¸ Зангиота туманидаги гаражга олиб бориб¸ парчаларга ажратиб сотиб юборганлигини тан олди. Кейин айни жиноятчи яна бир Nexiaни ўғирлаб яшириб қўйган. Сал ўтмай Nexia эгасидан машинанни қайтариш учун 2000 доллар суюнчи пул сўраб¸ шантаж қилган. Мана шу шантаж мобайнида жиноятчи қўлга тушди ва Тошкент шаҳар Чилонзор туман жиноят ишлари суди унга 10 йилу олти ой қамоқ жазоси тайин қилди¸ дейди Озодлик манбаси.

Исми сир қолишини сўраган ҳуқуқ тизимидаги суҳбатдошнинг айтишича, Ўзбекистонда машина ўғирлигининг авж олишига амнистия боис жиноятчиларнинг озодликка чиқарилиши ҳам сабаблардан биридир.

Машина ўғирлиги расмий матбуот саҳифаларида

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “Постда ” газетаси ўтган йиллардан фарқли тарзда бу йил машина ўғирлиги ҳақида фаол ëза бошлади.

"Постда" нашри 2015 йилда Самарқанднинг Оқдарë тумани ва Хоразмнинг Янгиариқ туманларида юз берган автомобил ўғирлиги ҳодисаларига оид тафсилотларни ëзди.

Озодликнинг ўз манбаларидан маълум бўлишича¸ жорий йилда Андижон вилоятидаги масжидлардан бири олдида жума куни машина ўғирлиги содир бўлган.

Масжидда жума номозини адо этаëтган таксичи йигитнинг Nexia автомашинаси ўғирлаб кетилган.

Озодлик манбаларидан яна бирининг билдиришича¸ ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкентнинг Сергели туманида яшовчи таксичининг ҳам автомашинаси ўғирлаб кетилган.

Тошкентлик ҳайдовчи ва ижтимоий тармоқ блоггери Настя қўшни республикалар билан солиштирганда Ўзбекистонда машина ўғирлиги кам¸ деган стереотип чиппакка чиқаëтганидан ташвиш билдирди :

- Нима ҳам дердик¸ бизда машина олиб қочиш масаласи жуда жиддий. Бизда машина ўғирлаганга 15 йилгача қамоқ жазоси берилади. Шу боис МДХдаги бошқа республикалар билан солиштирганда машина ўғирлиги нисбатан кам¸ деб ҳисобланар эди. Шу бугунга келиб Тошкентда автомобил олиб қочарларининг яна пайдо бўлиши аҳоли орасида кичик бир саросима уйғотди¸ дейди тошкентлик ҳайдовчи ва ижтимоий тармоқ блоггери Настя.

Ўғирланган автомобилни “суюнчи” эвазига қайтарадиган бой оталар яна пайдо бўлдими?

Кейинги 20 йил ичида Ўзбекистон уфқларида кўринмай қолган машина ўғриларининг Тошкентга қайтгани ҳақидаги мақолани ёзиш чоғида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидаги манбаларимизга қайта-қайта боғланиш асносида машина ўғирлиги билан боғлиқ яна бир мухим маълумотга эга бўлдик.

Бу маълумотга ишонилса¸ Ўзбекистонда машина ўғирлаб¸ уни суюнчи эвазига топадиган жиноий гуруҳлар қайта фаоллашган.

Жиноятнинг бундай тури ўтган асрнинг 90-йилларида Ўзбекистонда авж олгани кузатилган эди.

Новза масжидида суюнчи эвазига ўғирланган машиналарни “топиб” берадиган Шуҳрат ҳожи Домбрабадский 22 йилдан бери қамоқда жазо ўтамоқда.

Ўзбекистонда машина ўғирлаш статистикаси давлат сири

Ўзбекистон миқёсида бир йил мобайнида қанча машина ўғирлангани ҳақида маълумотлар давлат сири мақомида¸ дейди Озодликнинг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидаги манбаси.

Бошқа манбалар эса Ўзбекистонда машина ўғирлигининг кўп ҳолларда қайд қилинмаслигини айтишади.

Айни пайтда автомобилларни ўмариш дунëнинг аксар мамлакатларида кўп кузатиладиган кундалик жиноят сифатида кўрилади.

XS
SM
MD
LG