Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:18

Рим Папаси: Бирор дин ҳақорат қилинмаслиги керак


Париждаги террор ҳужуми ҳақида сўзлаган Рим Папаси Фрэнсис ҳеч ким “парвардигор номидан бошқа бирини ўлдириши мумкинмас”, дея таъкидлади. Айни пайтда сўз эркинлигининг чегараси бор, деган Рим Папаси: “Ҳар бир диннинг ўз қадр-қиммати бор”, “бирор киши бошқалар эътиқодини провокация қилиши, ҳақорат қилиши, масхара қилиши мумкин эмас” дея урғулади.

7 январь куни Парижда Charlie Hebdo саритик журналига уюштирилган террорга муносабати сўралганида, Рим Папаси Фрэнсис бирор дин номидан одам ўлдириш ҳеч бир динга оид эмаслигини урғулади.

Ассосшиэйтед Пресс агентлигининг хабар қилишича, Шри Ланкадан Филлипинга саёҳат қилаётган Рим Папаси 15 январь куни бу борада журналистларда йиғилиб қолган саволларга 45 дақиқа давомида жавоб берган.

Ўз баёнотида папа Фрэнсис диний эркинлик ва сўз эркинлиги инсониятнинг “фундаментал ҳуқуқларидандир” деб таъкидлади:

Бирор кимса бошқа бирининг дини номидан, яъни Парвардигор номидан бошқаларни ҳақорат қилиши, уруш чиқариши ёки қотиллик қилиши мумкин эмас. Парвардигор номидан бирини ўлдириш инсонийликка ётдир”, дея пападан иқтибос келтирди АП агентлиги.

Аммо, бу баёноти давомида папа асосий эътиборни сўз эркинлигининг суиъстемол қилинишига қаратди:

Бирор кимса бошқалар эътиқодини провокация қилиши, ҳақорат қилиши, масхара қилиши мумкин эмас. Бу ўринда сўз эркилигида чегара бўлиши лозим. Чунки ҳар бир дин қадр-қимматга эга”, деди, жумладан, Рим папаси.

Айни пайтда журналистлар ундан ўз ҳаётига таҳдид қилган исломий экстремистларга муносабатини сўрадилар:

Бун ҳолда жавоб беришнинг энг яхши йўли юмшоқлик билан жавоб беришдир”, деди папа.

Глобал иқлим ўзгариши, табиий офатлардан азият чекаётган одамларга ёрдам каби қатор инсонпарварлик мавзуига оид саволларга жавоб берган Рим папасидан дунёнинг баъзи давлатларида суиқасд ҳужумлари ортаётгани, бунинг аксар қурбони эса болалар ва аёллар бўлаётгани сабабларига оид фикри ҳам сўралди.

Бунга жавобан Рим Папаси: “Тоталитар тизимлар, гарчи инсон ҳаётини олмасада, имкониятларни ўлдирмоқда: келажакни, кўплаб бошқа муҳим нарсаларни ўлдирмоқда. Бу муаммо ҳал бўлгани йўқ ва у фақатгина Шарқнинг муаммоси эмас”, дея жавоб берди.

Папа Фрэнсис Филиппинга иккинчи бор сафар қилмоқда ва бунга қадар у сешанба-пайшанба кунлари Шри Ланкада бўлди.

Пайшанбадан якшанбага қадар у Филипинда бўлади ва Манилага бориб 2013 йилда Ҳайян тўфонидан азият чеккан оилалар билан учрашишни режалаштирган.

Якшанба куни эса унинг Маниладаги Ризал Парк боғида миллионлаб яқин одам келиши кутилган ибодат маросимини ўташи режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG