Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:04

Ўзбекистон қарши чиқаётган Роғун ГЭСи уч йилда ишга туширилиши айтилмоқда


Роғун ГЭСи қурилиши.
Роғун ГЭСи қурилиши.

Ўзбекистон барпо этилишига қарши чиқаётган Тожикистондаги Роғун ГЭСининг биринчи босқичи 2018 йилгача ишга туширилади ва бу борада Душанбеда аниқ иш режаси ишлаб чиқилган. Бу ҳақда 27 январь куни Тожикистон ҳукуматининг Сармоялар бўйича давлат қўмитаси раиси баёнот берди.

Тожикистон ҳукумати қошидаги Сармоялар бўйича давлат қўмитаси раиси Қодир Қосим 2018 йилгача Роғун ГЭСининг икки трубинаси ишга туширилиши юзасидан ҳукумат аниқ иш режасини ишлаб чиққанини айтди. Расмийнинг айтишича, Роғун ГЭСи ички ресурслар ҳисобидан қуриб битказилади.

Тожик расмийсининг айтишича, Роғун тўғонини қуриб битказиш учун 600 миллион доллар, ГЭСнинг икки трубинасини ишга тушириш учун эса 2 миллиард доллар талаб қилинади. ГЭС тўғони 300-335 метр атрофида, ишлаб чиқариш қуввати эса 3 минг 600 мегаваттга тенг бўлади. Роғун ГЭСи 13,1 миллиард киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқаради.

Айни пайтда Қодир Қосим Тожикистоннинг Роғун ГЭСи қурилишига сармоядорларни жалб қилиш ҳаракати 1992 йилдан бери натижа бермаётганини ҳам таъкидлади.

Роғун ГЭСининг қурилиши 1970 йилларда Москва томонидан режалаштирилган, аммо Шўро даврида қурилиш бошланмаган. 1992 йилда Покистон Роғун қурилишига 500 миллион доллар сармоя ётқизмоқчи бўлган, аммо Тожикистондаги фуқаролар уруши туфайли бу қарор қоғозда қолиб кетган.

1994 ва 2004 йилларда Роғун қурилишига Россия сармоя ётқизиши ҳақида шартномалар имзоланган, бироқ бу шартнома шу кунгача бажарилган эмас.

Тожикистон ҳукуматининг Роғун ГЭСини қуриш ҳақидаги қатъий қароридан сўнг расмий Тошкент ГЭСнинг барпо этилиши минтаыадаги экологик вазиятни издан чиыаришини айтиб, бунга қарши чиқиб келмоқда. Аввалига Ўзбекистон тожик юк поездларини ўз ҳудудидан ўтказишда турли хил тўсиқлар қўя бошлади ва транзит божини мисли кўрилмаган даражага кўтарди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳар йили Тожикистонга сотадиган газ нархини ошира бориб, пировардида ҳар минг кубометр газнинг нархини 400 долларга етказди, 2012 йилдан бошлаб эса газ беришни тақа-тақ тўхтатди.

2012 йилда Олмаотага қилган ташрифи чоғида, Ислом Каримов Роғун ГЭСи қурилишига тўхтар экан қатъий оҳангда шундай деган эди:

"Вазият шу даражада кескинлашиб кетиши мумкинки, бу ҳолат шунчаки диний қарама-қаршилик эмас, урушларни келтириб чиқариши мумкин", деган эди Ислом Каримов.

Ўзбекистон ҳукуматининг қатъий қаршилигига қарамай Жаҳон банки халқаро ташкилотлар ёрдамида Роғун ГЭСини экологик ва техник экспертизадан ўтказди. Экспертиза бундай тўғон қурилишини техник жиҳатдан амалга ошириш мумкинлигини ўтган йилнинг сентябрь ойи бошида қайд этди.

XS
SM
MD
LG