Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:53

Туркманистонга борар бўлсангиз, оққа ўрганинг


Туркманистонда исталган русумдаги автомобил эгаси бўлишингиз мумкин, фақат унинг ранги оқ бўлса, бас.

Гленн Кейтс

Исми ошкор қилинмаслиги шарти билан Озодликнинг туркман хизматига интервью берган божхона расмийсига кўра, Туркманистон ҳукумати қора, тўқ кўк ва қизил машиналар импортини тўхтатиб қўйди ва экспортчилардан бу ранглар ўрнига оқ автомобиллар юборишни сўраяпти.

Мавжуд машиналар пешонасига ҳам оқ рангга бўялиш ёзилган бўлиши мумкин. Туркманистонлик милиция ходимларидан бири Озодликка ман қилинган рангдаги машиналарнинг йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтганини тасдиқловчи гувоҳнома бермаслик ҳақида буйруқ борлигини айтди. Бошқа бир ходим эса бу иддаони рад этди.

Ўртача маош 200 доллар атрофида бўлган Туркманистонда автомобилни бошқа рангга бўяш 800-1000 долларга тушади.

Оқ ранг президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов атрофида вужудга келган шахсга сиғинишнинг муҳим унсурларидан биридир. Аввал тиш шифокори бўлиб ишлаган Бердимуҳаммедов мамлакат пойтахтини оқ мармар билан безатиб чиққан. Яна у оқ отларни минади ва одатд,а оқ гилам ҳамда оқ гуллар қучоғида, оқ кийимда чиқиш қилади.

Унга оқ ранг жуда ёқади.

Туркманистоннинг “оқ” инқилоби

Расмийларга кўра, янги қоидалар президентнинг оқ рангга бўлган қизиқиши билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Шунчаки мамлакатнинг субтропик иқлимида тўқ ранглар тез бузилади. Бу эса, ўз навбатида, автократик мамлакат обрўсига доғ туширади.

Ўзини “ҳимоячи” деб атайдиган ва 2006 йилдан бери давлат раҳбари сифатида Туркманистонни бошқариб келаётган Бердимуҳаммедов бир неча марта ўзига содиқ бўлган ҳукумат расмийларига қимматбаҳо оқ машина совға қилган. Яқиндан буён у оммавий тадбирларга оқ лимузинлардан иборат эскортда бора бошлади.

Аммо Бердимуҳаммедов серхаражат бўлмаган транспорт воситаларидан ҳам фойдаланиб туради.

Президент бошқаларни рағбатлантириш учун велосипед миниб, видеога ҳам тушган. Видеода президент эгнидаги оқ кийими билан қора кийимли велосипед минган шерикларидан ажралиб турганини кўриш мумкин.

Бердимуҳаммедовнинг отларга бўлган қизиқиши ҳам кўпчиликка маълум, тилларанг Ахалтака каби отлар уни унчалик хуш кўрмаса ҳам.

Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг отдан йиқилиб тушгани акс этмиш видеони қуйида томоша қилишингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG