Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:17

Қорасувлик машҳур имом Рашодхон Камолов ҳибсда сақланмоқда


Рашодхон қори Камолов.
Рашодхон қори Камолов.

Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳри ҳибсхонасида сақланаётган Рашодхон Камолов устидан 10 февраль куни кутилган маҳкама бўлмади. Қорасув шаҳридаги “Сарахсий” масжиди имоми Камоловнинг уйида 9 февраль куни тинтув ўтказилган ва у экстремизмда гумон қилиниб, 48 соатлик муддатга ҳибс қилинган.

Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳри ҳибсхонасида сақланаётган Рашодхон Камолов устидан 10 февраль куни кутилган маҳкама бўлмади. Қорасув шаҳридаги “Сарахсий” масжиди имоми Камоловнинг уйида 9 февраль куни тинтув ўтказилган ва у экстремизмда гумон қилиниб, 48 соатлик муддатга ҳибс қилинган.

Қорасув шаҳридаги “Сарахсий” масжидининг таниқли имоми Рашодхон Камолов Қирғизистон Жиноят Кодексининг 299-моддаси асосида экстремистик фаолиятда гумон қилиниб, 9 февраль куни ҳибсга олинди.

Душанба куни тахминан кундузги 12.30 лар чамаси куч тизимларининг бир неча ходими билан Рашодхон ўз уйидан чиқди ва йиғилганларга пешин намозида кўришишини, ҳозир милиция бошқармасига боришини айтиб, куч тизими ходимлари билан кетди.

Бироқ “Сарахсий” масжидида пешин намозини ўқиш учун йиғилган намозхонлар намозни Рашодхон Камоловсиз ўқишди.

Қорасув шаҳридаги "Сараҳсий" масжиди олдида Рашодхон қорининг милициядан қайтишини кутиб турган диндорлар.
Қорасув шаҳридаги "Сараҳсий" масжиди олдида Рашодхон қорининг милициядан қайтишини кутиб турган диндорлар.

9 февраль кечки соат 19.30 ларда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Жениш Аширбаев мазкур воқеа юзасидан Озодликка маълумот берди.

Унга кўра, Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармасининг 10-бўлими Ўш вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Қорасув туманидаги 14 ерда тинтув ўтказган.

Бунинг натижасида тақиқланган террорчи - экстремист ташкилотларнинг турли материаллари, рамзлари, чақириқлари топилган. Улар флешка, телефонлар ва дискларда бўлган, шунингдек, турли адабиётлар ҳам мусодара қилинган. Бу далиллар экспертизага юборилган.

Жениш Аширбаевга кўра, қўлга олинганланнинг айримлари экспертиза хулосаси чиққунига қадар қўйиб юборилган. Рашод қори Камолов эса 10 февраль куни ўтадиган эҳтиёт чорасини белгиловчи суд жараёнига қадар ҳибс қилинган. Милиция расмийсининг айтишича, Рашодхон қори одамларни Суриядаги жангларда иштирок этишга тарғиб қилганликда айбланмоқда.

- 26 январда очиқ равишда диний адоватни қўзғовчи чақириқ билан чиққанлиги учун Камоловга нисбатан жиноий иш қўзғатилган эди. Ўша жиноий иш доирасида бугун уйида тинтув ўтказилди. Ҳозир Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан уйидан олинган адабиётлар экспертизаси чиққунига қадар қамоққа олинди. Эртага судга олиб борилади ва эҳтиёт чораси белгиланади. У бир ой ҳибсда қоладими ёки уйга чиқариладими - буни суд ҳал қилади. Унинг халифалик қуриш ва Суриядаги фуқаролар урушига фуқароларни тарғиб қилиш бўйича чақириқлари айрим Интернет сайтлари ва айрим оммавий ахборот воситаларида тарқалиб кетди,- дейди Жениш Ашурбаев.

Рашодхон қори Камоловнинг уйи тинтув қилинаётган пайт.
Рашодхон қори Камоловнинг уйи тинтув қилинаётган пайт.

Айни пайтда Рашод Камоловнинг уйи тинтилганида гувоҳ сифатида иштирок этган Қорасув шаҳар кенгаши депутати Зиёиддин Юсуповнинг айтишича, тинтувда Камолов уйидан ҳеч қандай тақиқланган адабиёт топилмаган:

- Текширишига биринчи сабаб унинг “Ҳизбут-Таҳрир”га алоқадорлигини текшириш. “Ҳизбут-Таҳрир”нинг китоби ёки бошқа алоқадор нарсалар борми, деб текширишди. Кўрдик, ҳеч қандай тақиқланган нарса чиқмади. Бир қатор текшириб қўйишди. Ҳаммаси жойида, – дейди Зиёиддин Юсупов.

Айни пайтда қорасувликлар бундан бир ҳафта аввал Рашодхон Камоловни “Сарахсий” масжиди имомлигидан тушириш ва унинг ўрнига новқатлик бир йигитни имом қилиб тайинлаш ҳаракати бўлганини, бироқ масжид жамоати кайфиятидан хавфсираган, янги имомни олиб келган амалдорлар индамай қайтиб кетганлигини айтишади.

Рашодхон қори Камоловнинг уйи тинтилаётганидан норози бўлиб йиғилган одамлар.
Рашодхон қори Камоловнинг уйи тинтилаётганидан норози бўлиб йиғилган одамлар.

9 февраль куни уйи тинтув қилинган диндорлардан бири Абдукарим Абдужабборов ҳам бўлган воқеаларни асосан Камоловга қарши қилинаётган ҳаракат, деб ҳисоблайди:

- Суд томонидан берилган санкцияда айтилишича, Рашодхонга биров диск берган экан. Бунга менинг нима алоқам бор - тушунмадим. Судлар ҳам санкцияни қанақа қилиб беришади? Мен йўқман у ерда, гумон. Энди иш жараёнида текширишса керак. Шунақа асосларнинг қуввати йўқ. Менимча, шу Рашодхоннинг иши учун беш-ўнта одамларни қўшган шекилли, асосий иши Рашодхон шекилли.

Озодлик: Сизни милиция бошқармасига олиб боришдими?

- Ҳа, олиб боришди. Ҳужжатларни нусхасини олдим, беришди. Экспертизага беришар экан олган китобларини. Қуръонларни олишди, болаларнинг мультфильм дискларигача олиб кетишди, - дейди Абдукарим Абдужабборов.

XS
SM
MD
LG