Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:01

Валюта қора бозорида Хитой юани рубль ўрнини эгаллай бошлади


Шу пайтгача "кўки"(АҚШ доллари)дан бошқасини тан олмай келаëтган ўзбекистонликлар секин-аста "қизили"(Хитойнинг 100 лик банкнотаси)ни таний бошлаган.
Шу пайтгача "кўки"(АҚШ доллари)дан бошқасини тан олмай келаëтган ўзбекистонликлар секин-аста "қизили"(Хитойнинг 100 лик банкнотаси)ни таний бошлаган.

Тошкентнинг Ипподромидан то Сурхоннинг Деновига қадар валюта қора бозорида Хитойнинг “қизил пули”ни сотувчи ва олувчилар кўпаймоқда. Хитой пули аксар давлатлар қатори Ўзбекистон Марказий банки томонидан ҳам эркин муомаладаги валюта сифатида тан олинмаган ва шу боис банкларда расман юань олди-бердиси йўқ. Аммо кузатувчилар фикрича¸ асосий истеъмол моллари Хитойдан келаëтган Ўзбекистон қора бозорида юань тез орада Россия рубли ўрнини эгаллаши мумкин.

Россияда меҳнат қилаëтган Шерали яқинда Ўзбекистондаги оиласига пул жўнатган. Рублда олган ойлигига кун сайин қимматлаб бораëтган доллар сотиб олиб уни оиласига ҳам долларда еткизган Шералининг яқинлари ҳам бу долларни валюта қора бозорида алмаштиради. “Оилам менга шу кунларда қора бозорда Хитой юани бемалол савдода экани ва унга қизиқиш кучайганини айтди”¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Шерали:

- Тошкентнинг Ипподром бозорида юань сўрашаяпти экан. Суриштирсам¸ Сурхондарëнинг Деновидаги катта бозорда ҳам бемалол юань олди-берди қилишаëтган экан. Оилам менга¸ Хитойнинг қизил пули бор экан¸ шу рублдан яхши кетаяпти¸ бир юанни 500 сўмдан олишаяпти¸ деб қолди. Рублга эҳтиëж пасайиб¸ уни арзон олишаяпти экан¸ дейди Шерали.

Ўзбекистон қора бозорида рублга нисбатан талаб камайиб¸ рубль ўрнини юань эгаллаëтган бўлса¸ Россиядаги муҳожир ўз даромадини рубль ëки доллар эмас¸ юанда юборишга ўтиши мумкин¸ деб давом этади мутахассислиги иқтисодчи бўлган бу суҳбатдошимиз:

- Ўзбекистон бозоридаги аксар нарса Хитойдан келаяпти. Савдогарлар қора бозордан доллар сотиб олиб¸ уни Хитойда яна юанга алмаштириб¸ ўртада қанчадир пул йўқотгандан кўра¸ тўғридан-тўғри юань олиб борса¸ яхшироқ бўлиши тайин. Россиядаги муҳожир ўз пулини юанда юбориб¸ Ўзбекистонда юань сотса¸ қанчадир пули ëнига қолади. Агар банклар ва пул ўтказиш тизимлари юань олиб¸ юань берса¸ бу бозор анча ривожланиб кетса керак¸ дейди ҳозирда Россияда ишлаëтган ўзбекистонлик иқтисодчи.

Муҳожир Россиядан доллар эмас¸ юань юбориши мумкинми?

Хитой юани жаҳон бўйлаб эркин муомаладаги ваюта ҳисобланмайди ва шу боис Ўзбекистон Марказий банки томонидан мамлакат валюта алмаштириш шоxобчаларида олди-берди қилиш расмийлаштирилган хориж валюталари рўйхатига киритилмаган.

- Бизда ўрнатилган тартибга кўра¸ хориж валютасида ҳисоб рақами очиш ҳам¸ шохобчаларда пул алмаштириш ҳам асосан АҚШ долларида. Евро ва фунт стерлингда ҳам бор. Юань йўқ¸ дейди банкнинг Озодлик боғланган ходимларидан бири.

Айни шундай¸ Ўзбекистонда хизмат кўрсатаëтган пул ўтказиш тизимлари ҳам Хитой юанида жўнатма олиш ва бериш билан шуғулланмайди:

- Биз Ўзбекистон қонунчилигига кўра¸ юанда жўнатма олмаймиз ҳам¸ бермаймиз ҳам. Россияда юанда жўнатма қабул қилган тақдирда ҳам¸ биз уни долларга алмаштириб¸ доллар берамиз¸ дейди Озодлик суҳбатлашган Western Union пул ўтказиш тизимининг Тошкентдаги ходимаси.

Расмий маълумотларга кўра¸ Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми йил сайин ошиб бормоқда ва 2013 йилда ўзаро савдо айланмаси 2012 йилга нисбатан 63%га ошган ва 3¸7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Шундан 2 миллиард доллардан кўпроғини Хитойдан Ўзбекистонга олиб келинган истеъмол маҳсулотлари ташкил қилган. Юқори технологияа асосланган ишлаб чиқариш воситаларидан тортиб¸ қурилиш моллари¸ озиқ-овқат ва кийим-кечакка қадар Ўзбекистон бозорига асосан Хитойдан келмоқда.

Ўзбек бозори Хитойдан келаëтган арзон маҳсулотларга қарам бўлиб қолаëтган бундай шароитда¸ Озодлик суҳбатлашган ўзбекистонлик тадбиркорлар¸ қора бозорда юанга талабнинг ошишини бозор қонунияти¸ деб изоҳлашди.

- Хитойда асосан юанга савдо қиладиган ўзбек савдогари учун¸ албатта¸ молини Ўзбекистонда ҳам юанга сотиб¸ яна юань билан Хитойга бориш қулай ва арзонроқ бўлади. Лекин тадбиркор савдо учун Хитойга борар экан¸ ўзи билан нақд 2000 доллар ва яна Марказий банк рухсати билан ўз валюта ҳисобида 3000 доллар олиб чиқиши мумкин. Банкда юань ҳисоби бўлмаса¸ бу четга 3000 доллар олиб чиқиш имкони ҳам йўқ дегани. Банклар хориж валютасидгаги ҳисобни асосан долларда очгани учун¸ бозор мантиғи қанчалик тўғри бўлмасин¸ юань Хитой билан савдо-сотиқда эркин муомалага кира олмайди¸ дейди Озодлик суҳбатлашган тадбиркорлардан бири.

Ўзбекистонлик молиявий экспертлардан бирига кўра¸ бундан беш-олти йилча аввал Тошкент ҳукумати ҳам Хитой билан олди-бердини юань-сўмда қилиш тажрибасини қўллаб кўрган. Аммо бу тажриба иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламагани учун тўхтатилган.

Ҳукумат даражасида бундай амалиëт рағбатлантирилмаëтган бир шароитда¸ мутахассислар фикрича¸ Ўзбекистон қора бозорига юаннинг кириши ҳам¸ унинг чиқиши ҳам банк ва пул ўтказиш тизимларидан ташқарида - чўнтакдан-чўнтакка шаклида амалга ошишда давом этади.

Юаннинг халқаро майдондаги мавқеи ошмоқда

Аксар дунë Хитойнинг арзон экспортига қарам бўлиб қолган ҳозирги даврда юанга нисбатан талаб ҳам жаҳон бўйлаб ошиб бормоқда.

Оқибатда¸ 2014 йил давомида юань воситасида халқаро майдонда амалга оширилган молиявий операциялар миқдори 2013 йилга нисбатан икки мартага ошган ва Хитой пули дунёда энг кўп савдо қилинаëтган бешинчи валютага айланган.

Украина можароси юзасидан Россия ва Ғарб ўртасида юзага келган қарама-қаршилик ва Ғарб санкциялари ортидан Кремль хориж¸ биринчи навбатда¸ Хитой билан ўзаро олди-бердидан долларни чиқариб ташлаб¸ миллий валюталарга ўтиш ҳаракатини бошлади.

Айни шундай¸ жорий ҳафта президент Нурсултон Назарбоев ҳам Қозоғистон ва умуман минтақа иқтисодини де-долларизация қилиш ташаббусини ўртага ташлади.

Асосий савдо шериги Россия ва Хитой ҳисобланган Қозоғистонда АҚШ долларининг муомаладан чиқиш эҳтимоли¸ кузатувчилар фикрича¸ юанга нисбатан эҳтиëжни кучайтириши мумкин.

Аксар ўзбекистонликлар учун ҳамон асосий меҳнат бозори бўлиб қолаëтган Россия ва Қозоғистон иқтисодида юаннинг муомалада кўпайиши Ўзбекистон бозорига ҳам етиб келиши мумкин.

XS
SM
MD
LG