Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:28

“Ўзбекистон билан муносабатимиз ноаниқлигича қолмоқда”


Ўзбекистон - Қирғизистон муносабатлари ноаниқлигича қолаётгани оқибатида 2010 йилда ёпилган чегаралар шу кунгача очилгани йўқ.
Ўзбекистон - Қирғизистон муносабатлари ноаниқлигича қолаётгани оқибатида 2010 йилда ёпилган чегаралар шу кунгача очилгани йўқ.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев 16 февраль куни мамлакат парламентига мана шундай ҳисобот берди. Қирғиз расмийсига кўра, бу ҳолат Россиянинг Қирғизистондаги гидроиншоотларни барпо этиш лойиҳасини қўллаб-қувватлаётгани билан боғлиқ.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев 16 февраль куни қирғиз парламентига берган ҳисоботида мамлакатнинг яқин қўшниси Ўзбекистон билан муносабатларда ижобий натижаларга эришилмагани ҳақида гапирди.

“Ўзбекистон ва Тожикистон билан муносабатларимиз ноаниқлигича қолмоқда. Россиянинг минтақадаги позицияси кучайиб бораётганини, жумладан, Россиянинг Қирғизистондаги сув-энергетика лойиҳасидаги иштирокини эътиборга олсак, Тошкент ўзининг позициясини яққол намоён этди. Бу позиция Тошкентнинг икки томонлама диалогларни музлатииб қўйганида ва мамлакат жанубига газ беришни тўхтатганида акс этди”.

“Ўзбекистон билан муносабатимиз ноаниқлигича қолмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:44 0:00
Бевосита линк

2013 ва 2014 йилда Қирғизистон президенти энг кўп тилга олган муаммо Ўзбекистон билан муносабатларнинг яхшиланмаётгани ва қирғиз ҳукумати бу борада муваффақиятга эриша олмаётгани бўлди.

Ўзбекистон билан муносабатлар расмий Бишкек Москва билан ҳамкорликда Қамбарота – 1 ГЭСини қуриш ҳақида келишимга эришганидан сўнг ёмонлашганини таъкидлаган президент Алмазбек Атамбаев “Ўзбекистон сиёсий ўйинлардан қўрққани учунгина мазкур қурилишга қаршилик кўрсатиб келмоқда”, деб баёнот берган эди:

- Бу лойиҳа Қирғизистонга қандай зурур бўлса, Ўзбекистонга ҳам шунчалик муҳим. Мен Ўзбекистон нимадан қўрқаётганини биламан. Ўзбекистон раҳбарлари қандайдир сиёсий ўйинлардан қўрқмоқда. Шунинг учун ҳам мен сўнгги учрашувимизда ҳурматли Ислом Абдуғаниевичга "сизлар ҳам бу лойиҳага қўшилинглар", деб шахсан таклиф киритдим. Агар Ўзбекистон бу лойиҳага қўшилса, бу қўрқув ўз-ўзидан йўқолади.

Қирғизистон президенти “Ўзбекистон қандай сиёсий ўйинлардан қўрқаётгани”га ойдинлик киритмаган. Айни пайтда мутахасислар Қамбарота-1 ГЭСи қурилиши билан Қирғизистон минтақдаги сув заҳиралари назоратини қўлга киритишини таъкидлайдилар. Мазкур иншоот тўлалигича Россия сармоясига қурилишини ва ГЭС ўзини оқлагунига қадар Москва ихтиёрида бўлиши тўғрисида келишилганидан келиб чиқилса, Ўзбекистон минтақа сув заҳираси назорати Кремль ихтиёрига ўтиб , бунинг ортидан рус ҳукумати Тошкентга босим кўрсатиш воситасига эга бўлиб қолишидан чўчиётгани англашилади.

Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларида илиқликнинг йўқлиги иқтисодий алоқаларга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, 2007-2012 йилларда Ўзбекистон билан савдо –иқтисодий алоқаларнинг пул миқдоридаги кўрсаткичи 392,5 миллион долларни ташкил қилган. 2013-2014 йилларда эса бу кўрсаткич 224 миллион 99 минг долларга етган холос.

Солиштириш учун айтиб кетсак: Қозоғистон Қирғизистонга сўнгги 20 йил ичида 1,5 миллиард доллар миқдорида сармоя ётқизган ва Қозоғистоннинг Қирғизистон банк секторидаги улуши 60 фоизга етган. Қозоғистон ва Қирғизистоннинг бир йиллик савдо айланмаси 1 миллиард доллардан ошади.

Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан савдо айланмаси эса 2013 йилда 3 миллиард 244 миллион долларни ташкил қилгани айтилган.

XS
SM
MD
LG