Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:35

Обидхон қори тарафдорлари Швеция ҳукуматига норозилик билдирди


Стокҳолмдаги тадбир манзараси.
Стокҳолмдаги тадбир манзараси.

22 февраль куни ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон Назаровнинг Швецияда отиб кетилганига уч йил тўлади. Орадан уч йил ўтиб ҳам бу суиқасд ижрочи ва буюртмачилари топилиб¸ жазога тортилмагани Назаров тарафдорларининг Стокҳолм ва Истанбулда швед ҳукуматига норозилик билдиришига сабаб бўлди.

20 февраль куни Швеция ва Туркияда ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаровга бундан уч йил муқаддам қилинган суиқасд муносабати билан норозилик чиишлари бўлиб ўтди.

Обид қорига суиқасд учун масъулиятни Ўзбекистон зиммасига юклаган норозилар¸ айни пайтда Швеция ҳукуматини мамлакат ҳудудида амалга оширилган ҳужумни тергов қилиш учун етарли ҳаракат қилмаëтганликда айбловчи шиорлар кўтариб чиқди.

Стокҳолмдаги норозилик тадбирининг Швеция парламенти биноси олдида, Истамбулдаги намойишнинг эса Швеция элчихонаси қаршисида ўтказилганидан Обид қори тарафдорларининг асосий норозилиги Ўзбекистондан кўра кўпроқ швед ҳукуматига қаратилганини тушуниш мумкин.

Ўзбекистонлик таниқли имом, тўққиз йилдан бери Швецияда муҳожиратда яшаб келаётган Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февраль куни Стромшунд шаҳридаги уйи олдида отиб кетилган эди.

Обид қори уч йилдан бери Швеция касалхонасида кома ҳолатида сақланди ва жорий ой бошида¸ яқинларининг Озодликка айтишларича¸ унинг аҳволи яхшилана бошлаган ва ташқи дунё билан мулоқот қилиш аломатлари кузатилмоқда.

Суиқасддан сўнг Швеция мулозимлари жиноятни фош қилиш учун бор имконият ишга солинишини ваъда қилган ва тергов жараëни махсус хизматларга топширилганига қарамай, ҳозирга қадар ўзбек имомига ҳужум қилганлар ва суиқасд ортида турган буюртмачилар топилиб жавобгарликка тортилгани йўқ.

Стокҳолмдаги норозилик ташкилотчиларидан бири Абдувоҳид Йўлдошевнинг Озодликка айтишича, бу ҳодисадан уч йил ўтиб Обид қори Назаров тарафдорлари орасида швед тизимлари сусткашлигидан норозилик кучайиб бормоқда.

Абдувоҳид Йўлдошев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:10 0:00
Бевосита линк

Истамбулдаги Швеция элчихонаси олдида уюштирилган тадбир ташкилотчиларидан бири Олим Ўқтой Чотқол норозилик тадбирининг Ўзбекистон элчихонаси қолиб¸ Швеция дипломатик ваколатхонаси биноси олдида ўтказилганини изоҳлашга уринди:

Олим Ўқтой Чотқол билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:45 0:00
Бевосита линк

2013 йилда суиқасд ижрочисига кўмаклашганлик айби билан Швецияда икки ўзбекистонлик қўлга олинган, лекин судда етарли далиллар келтирилмагани боис, улар айби исботланмаган эди.

Швеция полицияси ҳодиса жойидан топилган ўқотар қурол, гувоҳлар кўрсатмалари асосида эҳтимолий жиноятчи Швецияда Ўзбекистон паспорти ва Россия Федерациясида берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан юрган 34 яшар Юрий Жуковский экани тўғрисидаги версияни ўрганмоқда.

Стокҳолмда Обид Назаровга уюштирилган суиқасднинг 3 йиллиги муносабати билан намойиш
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:58 0:00

XS
SM
MD
LG