Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:41

Диний радикализм чаласаводлик мевасими?


Сурия ва Ироқда катта ҳудудларни эгаллаб олган "Исломий давлат" сафида бир неча юз ўзбекистонлик бор.
Сурия ва Ироқда катта ҳудудларни эгаллаб олган "Исломий давлат" сафида бир неча юз ўзбекистонлик бор.

АҚШ президенти Барак Обама ўз мамлакати "Ислом динига қарши эмас, бу динни тасқаралаштириб кўрсатаётганларга қарши" курашаётганини билдирди.

Обаманинг бу баёноти 18 февраль куни экстремизмга қарши кураш ва унинг олдини олишга бағишлаб Вашингтонда ўтказилган тадбирда янгради.

Обама нутқида таъкидланганидай, дин ниқоби остидаги зўравонлик илдизлари қаердан бошланади, деган савол жавобини Озодликнинг Қурултой эшиттириши иштирокчилари билан биргаликда изладик.

Обамага кўра, ҳеч бир дин терроризм учун жавобгар эмас, балки зўравонлик ва террорчилик учун (динни ниқоб қилган) одамлар масъулдир.

АҚШ президенти “Исломий давлат” каби гуруҳлар рағбатни диний эътиқодидан олмаётганини айтиб, уларни шунчаки “терроризм мухлислари”, деб атади.

Обамага кўра, “Ал-Қоида” ва “Исломий давлат” жон-жаҳди билан ўзлари учун машруълик манбаларини қидирмоқда, улар ўзларини руҳоний пешво, муқаддас Ислом аскарлари, деб атаяптилар.

Обамага кўра, бегуноҳ одамларга нисбатан қилинган зўравонлик Ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилмайди, балки уларга зиён етказади.

Қурултой қатнашчиларидан бири Ўзбекистонда чоп қилинаëтган саëз диний адабиëтларни ўзбек ëшларини экстремистлар сафига етаклаëтган омил сифатида эътироф қилди.

Ўзбек ëшларининг "Исломий давлат" экстремистик ташкилоти сафига интилаëтгани тез суръатда ривожланаëтган воқелик сифатида Қурултой иштирокчилари тарафидан таъкидланди.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, Сурия ва Ироқда катта ҳудудларни эгаллаб олган "Исломий давлат" сафида бир неча юз ўзбекистонлик бор.

"Исломий давлат" (ИД) - Сурия шарқи ва Ироқ шимоли ҳамда ғарбида йирик ҳудудларни назорат қилаётган радикал исломий гуруҳдир.

Қурултой: Диний радикализм Ўзбекистондаги чаласаводлик мевасими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:15:46 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG