Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:09

Олийгоҳга галстук тақмай келган талабалар дарсга киритилмай¸ қора ишларга мажбурланмоқда


Ўзбекистон олийгоҳларида нафақат талабалар¸ балки ўқитувчилар учун ҳам кийиниш тартиб-қоидалари жорий қилинган.
Ўзбекистон олийгоҳларида нафақат талабалар¸ балки ўқитувчилар учун ҳам кийиниш тартиб-қоидалари жорий қилинган.

Озодликка бу хабар яна Қўқон давлат педагогика институтининг бир гуруҳ талабаларидан етиб келди. Талабаларга кўра¸ дарс пайтида бемалол кириб¸ кимнинг галстуги бор-йўқлигини текшираëтган деканлар¸ галтуксизларни дарсдан олиб чиқиб¸ дарахт чопиш¸ девор бўяш каби ишларга мажбурламоқда. Икки ой пахтага чиқарилиб¸ бу меҳнати учун ҳақ берилмаган талабалар¸ ўқиш ўрнига яна мажбурий меҳнатга чиқарилаëтганидан кимга шикоят қилишни билмай қолганларини айтмоқда.

“Ҳар кун институт эшигида декан ва бошқа домлалар қатор туриб¸ кимнинг қандай кийинганини назорат қилади. Авваллари оқ кўйлак¸ қора шим ëки юбка кийилса бўлди эди¸ галстукка кўп ëпишмас эди. Энди галстукка ëпишиб олишди. Ким галстуксиз келса¸ дарсдан чиқарилиб¸ оппоқ кўйлагу тоза кийимларини расво қилиб¸ дарахтлар тагини чопиқ қилаяпти¸ уларни бўяб¸ институт майдонини тозалаяпти. Ўқийдиганларнинг аксарияти контрактга кирган болалар. Пулга яраша ўқиш бўлаëтгани¸ тузук-қуруқ билим беришаëтгани йўқ.

Икки ой пахтада юрдик¸ терган пахтамиз учун пул беришмади. Ўтган ҳафта Озодликнинг мақоласидан кейин ëппасига ҳаммамизга “пахта пулини вақтида олганман” деган тилхатга қўл қўйдириб олишди. Энди галстук баҳона¸ яна ўқишга қўйишмаяпти. Биз ўзи қачон ўқиймиз?” дейди Озодликка мурожаат қилган бир гуруҳ қўқонлик талабалар.

Қўқонлик талабаларнинг галстукка оид шикояти¸ аслида¸ бутун Ўзбекистон олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиëтган ўқувчи-талабалар кундалик дуч келаëтган катта муаммонинг кичик бир кўриниши¸ холос.

Мамлакатнинг бошқа чеккасидаги олийгоҳлардан бирида ишлаëтган домлалардан бири Озодлик билан суҳбатда форма¸ хусусан¸ йигитларга¸ галстук тақиш мажбурияти бугунга келиб ўқув юртлари маъмурлари учун таълим сифатидан ўн чандон муҳимроқ масалага айланганини айтади:

- Бизнинг университетда ҳам ўғил болалардан галстук тақиш анча қаттиқ талаб қилинади. Қора костюм-шим¸ оқ кўйлак ва галстук кийиш талаб қилинади. Галстуксиз келса¸ дарс пайтида ўтирган ўрнидан турғизиб қўйилади¸ ëки кўп ҳолларда дарсга декан ëки замдекан формани текширишга кириб¸ уларни дарсдан ҳам чиқариб юборади. Биласиз¸ бизнинг домлалар юқоридан бериладиган ҳар қандай буйруқ қулига айланган ва битта буйруқ келса¸ уни 100 фоиз қилиб¸ қойиллатиб бажаришга бел боғлашади. Кўпинча¸ салла деган жойда кейин калла кетади¸ дейди исми очиқланмаслигини сўраган олийгоҳ ўқитувчиси.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати мутасаддиси Озодлик билан суҳбатда талаба-ўқувчиларнинг ўқишга қандай келишига оид тартиб-қоидаларни ҳар бир олийгоҳ ўз ички низоми орқали белгилашини билдирди:

- Олий таълим вазирлиги тизимидаги ҳар бир олий таълим муассасасининг ўз ички тартиб-қоидалари бор. Бу ўзини қандай тутиш¸ кийиниш маданиятига қандай риоя қилишни назарда тутади. Албатта¸ талаба ўқишга шортик билан майкада¸ яъни пляж кийимида келмаслиги керак. Ҳар бир олий таълим муассасаси ўз ички қоидаларини ўзи тасдиқлаган. Масалан¸ йигитларга галстук тақиш тавсия этилади. Бу нарса мажбурий эмас¸ лекин тавсия қилинади. Чунки бу ëш талабаларимиз келажакда раҳбар ходимлар бўлади. Уларга нафақат билим бериш¸ балки кийиниш маданиятига ҳам ўргатиш мақсадида қилинади бу¸ деди Озодлик билан суҳбатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмийси.

Айни пайтда бу суҳбатдош¸ Ўзбекистон талаба ëшларига “тавсия қилинаëтган” кийиниш маданияти ривожланган давлатлар¸ хусусан¸ Япония тажрибасидан олинганини қўшимча қилиб ўтди.

Президент Ислом Каримовнинг ўз чиқишларида “ҳеч кимдан кам бўлмаган қоракўз ëшларнинг¸ керак бўлса¸ кийиниш бобида Ғарбдагиларга ўргатиб қўйишга қодир” эканидан бот-бот ғурурланишидан келиб чиқилса¸ талабаларни Шимолий Корея нусхасида оқу қора кийимдаги армияга айлантириш ғоясининг вазирликка ҳам “тепа”дан келганини пайқаш мумкин.

Қўқонлик талабаларнинг Озодликка ҳикоя қилишларича¸ вазирликдан “тавсия қилинган кийиниш маданияти” ҳозирга келиб домла ва маъмурлар учун талабаларни нафақат ўқишдан чиқариб юбориш ëки қора ишларга мажбурлаш¸ балки уларни тазйиқ остига олиш ва жазолаш¸ муҳими таъмагирлик воситасига айланган.

Озодлик суҳбатлашган олийгоҳ ўқитувчиси¸ Ўзбекистон олий ўқув муассасаларининг ëшларга билим бериш эмас¸ тепадан келадиган ҳар қандай буйруқни сўзсиз бажарувчилар маконига айланганини айтади:

- Деканлар¸ замдеканлар боланинг билимига умуман эътибор бермай қўйган. Домлалар административ топшириқни бажарувчилар бўлиб қолган. Талабани пахтага чиқаргин¸ ободонлаштиришга олиб чиқ¸ ҳашарга чиқаргин¸ деган буйруқларни сўзсиз бажариш воситаси ҳозир олийгоҳлар. Йиғилишлардаям таълим сифатини ошириш ҳақида эмас¸ шунақа топшириқиларни қандай бажариш ҳақида гапиришади. Масалан¸ ҳозир контракт учун иккинчи муддатга пул тўлаш вақти. Деканлар¸ домалалр ҳозир фақат шу билан банд. Декан истаган пайт дарсга кириб¸ фалончи сен нимага пул ўтказмадинг¸ деб ўдағайлайди¸ дарсдан чиқариб юборади¸ ўқишдан ҳайдайман деб дағдаға қилади. Камида икки ой энди фақат шу бошоғриқ билан ўтади энди¸ дейди олийгоҳ ўқитувчиларидан бири.

Ислом Каримов ўтган йилнинг 26 июнь куниқўл қўйган “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга муфовиқ айни кунларда мамлакат олий таълим муассасаларида 57 907 нафар талаба ўқимоқда.

Шуларнинг 19 120 нафари давлат гранти асосида¸ қолган 38 787 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади.

Ўқиб¸ мутахассисликка ўрганиш мақсадида ота-онаси йилига камида 6 миллион сўм пул тўлаëтган талабани икки ойлаб пахта тердириш¸ ҳашарчилик қилдириш ва бошқа турли маъмурий вазифаларга жалб қилишдан қолган кунлари энди галстуксиз келгани учун берилган жазога увол бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG