Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:51

Ғуломжон Ëқубов: Раҳматилланинг қотили шкаф ичидан топилди


Раҳматилла Мирзаев
Раҳматилла Мирзаев

Ўтган ҳафта ўлдириб кетилган Ўзбекистон телевидениесининг диктори Раҳматилла Мирзаевни ўлимидан сал олдин кўрган Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ëқубов ўз фикрларини Озодлик тингловчилари билан баҳам кўрди.

Раҳматилла Мирзаев ўлимидан сал олдин Ғуломжон Ёқубовнинг юбилей концертида иштирок қилган.

Ғуломжон Ëқубовнинг айтишича, Раҳматилла Мирзаевнинг кайфияти яхши бўлган ва кўпчилик билан биргаликда суратга тушган. Қотиллик Мирзаевнинг концертдан қайтиб борганида содир этилгани айтилмоқда.

Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ëқубов Раҳматилла Мирзаевнинг ўлдирилишига оид баъзи тафсилотларни ҳам очиқлади.

Суҳбатдошга кўра, Раҳматилла Мирзаевга гиëҳвандлиги гумон қилинган йигит уч марта пичоқ урган ва қўлга олинган пайтда унинг қўллари қон бўлган, шкафнинг ичида яшириниб ўтирган.

Ғуломжон Ёқубов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Ғуломжон Ëқубов Раҳматилла Мирзаев ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:34 0:00
Бевосита линк

Бундан олдин Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати таниқли суҳандон Раҳматилла Мирзаевни ўлдирганликда гумонланаётган 21 ёшли зангиоталик йигит қўлга олинганини тасдиқлаган эди

Зангиота туманининг Чувалчи қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи гумонланувчи сўроқ қилинмоқда.

Қотиллик нима мақсадда амалга оширилгани ҳозирча маълум эмас.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига кўра, 61 ёшли Раҳматилла Мирзаев 2 март куни эрталаб Зангиота тумани Чиғатой-Оқтепа маҳалласидаги уйида ўлик холда топилган.

61 яшар Раҳматилла Мирзаев узоқ йиллар Ўзбекистон телеканалининг "Ахборот" дастурида, қатор мусиқий кўрсатувлар ва концертларда дикторлик қилган.

XS
SM
MD
LG