Линклар

Шошилинч хабар
07 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:30

OzodNazar: Кичкина болани зўрлаган педофил билан бирга боғча мудираси ҳам жазолансин


Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова.
Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова.

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган 343-сонли болалар боғчасининг қоровули, 22 яшар йигит боғча тарбияланувчиси бўлган 6 ёшли ўғил болани зўрлаганлиги воқеасига Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова муносабат билдирди.

Халқ артисти назарида кичкина болани зўрлаган 22 яшар педофилни ишга олган боғча мудираси ҳам жазога лойиқ.

Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Халқ артисти Гулчеҳра Жамилова бир вақтлар ўз қизи қатнайдиган боғчада ҳам кичкинтойларни зўрлашга уриниш бўлганлигини гапириб берди.

Суҳбатдошга кўра¸ боғча каби таълим-тарбия масканларига кимлар ишга олинаëтгани устидан жамоатчилик назорати лозим.

Суҳбат мобайнида Гулчеҳра Жамилова Россиянинг Брянск вилоятида бир кунда рўй берган иккита аварияда ҳалок бўлган 18 нафар ўзбек муҳожирларининг яқинларига таъзия билдирди.

Гулчеҳра Жамилованинг OzodNazarи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:14 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG