Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:11

Ўзбекистон “Исломий давлат" сафидаги жангарилари сони бўйича минтақада етакчи


Лондондаги Радикаллашиш ва сиёсий зўравонликларни тадқиқ этиш маркази -ICSR ҳамда АҚШ Марказий разкедка ҳизмати маълумотига кўра, “Исломий давлат" сафларида камида беш юз нафар ўзбекистонлик жангари бўлиши мумкин.

“Исломий давлат" сафларидаги жангариларининг сони бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида етакчилик қилмоқда.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Радикаллашиш ва сиёсий зўравонликларни тадқиқ этиш маркази - ICSR ҳамда АҚШ Марказий разкедка хизмати маълумотига ишонилса, “Исломий давлат" сафида беш юздан кўпроқ ўзбекистонлик бор.

Мазкур икки ташкилот "Исломий давлат" сафларида 500дан кўпроқ жангариси бор давлатлар рўйхатини эълон қилди. Дунёнинг 13та давлати киритилган рўйхатда Ўзбекистон охирги ўриндадир.

"Исломий давлат" сафларидаги ўзбекистонликлар сонига оид рақамлар илк бор эълон қилинаётир.

Ўзбек расмийлари “Исломий давлат” сафларига ёлланган ўз фуқаролари аниқ сонига оид расмий маълумотларни ошкор этмай келади.

Ироқ ва Сурияда бир қанча ҳудудларни ишғол этган "Исломий давлат" сафларида Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам жанг қилаётганига ишонилади.

Лекин мазкур давлатлардан биронтаси ICSR ҳамда АҚШ Марказий разкедка хизмати эълон қилган рўйхатда қайд этилмаган.

Собиқ совет ўлкалари орасида Россия “Исломий давлат” таркибидаги жанггарилари сони бўйича учинчи ўринда. Ҳисоботга кўра, "Исломий давлат" гуруҳи сафларида бир ярим мингдан кўпроқ Россия фуқароси бор.

Кузатувчилар Марказий Осиёдаги репрессив режимлар ва яккаҳокимлик аҳолининг радикаллашуви учун ҳамиртуриш эканини айтиб келишади.

Исломий давлат таркибида энг кўп жанггариси бор давлат Тунисдир. Ҳозирда уч мингдан зиёд тунислик мазкур гуруҳ сафларида жанг қилмоқда.

Саудия Арабистони эса икки ярим минг жанггариси билан рўйхатнинг иккинчи ўрнидадир.

Шунингдек, Иордания, Марокаш, Франция, Ливан, Германия, Британия, Ливия ва Туркия ҳам "Исломий давлат" таркибида беш юздан кўпроқ жангариси бор давлатлар рўйхатига киритилган.

XS
SM
MD
LG