Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:34

Қорақалпоқ университети обуна бўлмаган талабаларни жазоламоқда


Ўтган йили Жиззахда Кўзи ожизлар жамияти аъзолари ҳам "Халқ Сўзи" газетасига обуна бўлишга мажбур этилган эди.
Ўтган йили Жиззахда Кўзи ожизлар жамияти аъзолари ҳам "Халқ Сўзи" газетасига обуна бўлишга мажбур этилган эди.

Қорақалпоғистон Давлат университетининг бир гуруҳ талабалари мажбурий обунадан шикоят этиб, Озодликка мурожаат қилди. Олийгоҳнинг Кимё-технология факультетида ҳарбий хизматдан ўтганлар учун берилган имтиёз билан ўқийдиган талабалар маҳаллий нашрларга обуна бўлмаганлари учун декан уларни имтиёздан маҳрум этганидан арз қилди. Факультет декани Озодлик билан суҳбатда буни тан олди, лекин талабаларга учун мажбурий эмаслигини таъкидлади.

Озодликка мурожаат қилган қорақалпоғистонлик талабалардан бирининг микрофонсиз суҳбатда айтишича, ўтган йилнинг декабр ойида Кимё-технология факультетида уюштирилган мажбурий обунага бўйсунмаган камида 12 талаба ҳозирда ҳарбий хизматдан ўтганларга бериладиган имтиёздан маҳрум этилмоқда.

“Ҳарбий хизматни ўтаганлар учун 35 фоизлик имтиёзни олиш учун декан протоколга қўл қўйиб бериши керак. Ўтган йили обуна бўласизлар, деб мажбур қилганда пулим бўлмагани учун, обуна бўлмаганман. Ҳозир декан обуна бўлмагансан, деб шу протоколга қўл қўйиб бермаяпти. Факультетимизда ҳарбий хизматдан кейин имтиёз билан ўқийдиганлар кўп, шулардан 12 кишига қўл қўйиб бермаяпти. Қўл қўймаса, 35 фоизлик имтиёздан маҳрум бўламиз. Бу тахминан 1 миллион 800 сўм бўлади”, дейди талаба.

Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети Кимё-технология факультети декани Даметкен Турениязова Озодлик билан суҳбатда олийгоҳда оммавий обуна бўлиш тадбири уюштирилишини эътироф этди. Лекин мажбурий бўлмаган обуна собиқ аскар талабалар дуч келган муаммонинг ягона сабаби эмас, дея таъкидлади декан:

- Ҳар йили обуна бўлади. Ҳар бир студентдан обунага 23 уч минг сўмдан белгилаганмиз. Ўзимизнинг "Қорақалпоқ Университети", "Қорақалопоғистон Ёшлари" газеталарига обуна бўлиш студентларга айтилган. Лекин бу мажбурий эмас, деди Кимё-технология факультети декани.

Деканнинг айтишича, факультетда ҳарбий хизмат туфайли имтиёз олган талабалар сони элликдан ошиқроқдир, шулардан 12 талабанинг протоколи имзоланмагани бор гап. Лекин оммавий обунада иштирок этиш имтиёзли талабаларга қўйиладиган шартлардан бири¸ холос, дейди декан:

- Ҳарбий хизматдан қайтган болларга 35 фоизлик имтиёз бор, агар имтиҳонларни яхши топширса, баҳоси яхши бўлса. Ўзини яхши томондан кўрсатган бўлса. Бундан ташқари бошқа критерийлар ҳам бор, масалан, “Туркистон”, “Молодёж Узбекистана” газеталаридан бирига ёки “Ёш куч” журналига обуна бўлса, деб кўрсатилган. Бунинг учун балл қўйилади. Шунинг учун газеталардан бирига ёзилиши керак, дея эътироф этди Қорақалпоғистон давлат университети Кимё-технология факультети декани Даметкен Турениязова.

Ўзбекистонда ҳукумат нашрларига мажбуран обуна қилдириш одатий ҳолга айланган. Бунда нафақат талабалар, балки мактаб ўқувчиларидан тортиб бюджет ташкилотлари ходимлари ҳам обунага мажбурланади.

Масалан, ўтган йилги обуна кампанияси пайтида Жиззах вилоятида¸ ҳатто¸ Кўзи ожизлар жамияти вакиллари ҳам "Халқ Сўзи" газетасига обуна бўлишга мажбур этилган эди.

XS
SM
MD
LG