Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, 28 март куни тушлик пайтида Самарқанд шаҳридаги темир йўл вокзалига яқин хусусий ошхоналардан бирига ўт кетган.
Натижада ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар борлиги айтилади.
Жароҳат олган ошхона хизматчилари ва муштарийларидан бир неча нафари Самарқанд шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.
Гувоҳлардан бирининг маълум қилишича, ошхонада “газ плитасидан табиий газ сизиб чиқиши оқибатида қисқа муддатли чақнаш юз берган”.
Ёнғин натижасида ошхонанинг аксар қисми куйиб кетгани хабар қилинади.