Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:24

Қирғизистон Бош вазири ниҳоят “портлади”


Қирғизистон Бош вазири Жўўмарт Ўтўрбаев.
Қирғизистон Бош вазири Жўўмарт Ўтўрбаев.

Қирғизистон Бош вазири Жўўмарт Ўтўрбаев парламентда қилган чиқишида мамлакатда президентнинг айтганини қиладиган сиёсатчи топилса, Бош вазир лавозимидан истеъфо беришга тайёр экани ҳақида баёнот берди.

Қирғизистон Бош вазири Жўўмарт Ўтурбаев 7 апрель куни қирғиз парламенти қўмитасида қилган чиқишида президент Атамбаев ва парламентнинг Қумтор олтин конини миллийлаштириш ёки олтин конини ишлатаётган Канада ширкати билан 50 фоиз улушга эга бўлган ҳолда қўшма корхона тузиш талабини бажаришдан бош тортишини маълум қилди:

-Ҳозир қўшма корхона тузиш ёки олтин конини миллийлаштириш Қирғизистон учун мутлоқ фойдасиз деган фикрдаман. Қумтор олтин кони ҳозир қандай шартларда ишлаётган бўлса, шундай ишлаши зарур. Агар менинг таклифимни парламент ёқтирмаса, у ҳолда бошқа сиёсатчи ўз номзодини кўрсатсин, мен Бош вазирликдан истеъфо беришга тайёрман, - деди Жўўмарт Ўтўрбаев.

Қумтор олтин кони Канаданинг “Центерра” ширкати томонидан ўзлаштирилган. Айни мана шу конни миллийлаштириш ёки “Центерра” ширкатида Қирғизистон 50 фоиз улушга эга бўлиши талабининг бажарилмагани Қирғизистонда 2005 ва 2010 йилларда содир этилган инқилобларнинг омилларидан бири бўлган эди.

Қирғизистонда 2010 йилдан сўнг ҳокимиятга келган кучлар бу талабни амалга оширишга ваъда берган, бироқ ўтган беш йил ичида ҳукуматни бошқарган уч Бош вазирдан икки нафари бу шартни амалга оширмай истеъфо берган эди.

Парламент депутати Равшан Жээнбековнинг фикрича, Бош вазрининг бу баёноти президент учун ҳам, парламент учун ҳам, мамлакат фуқаролари учун ҳам кутилмаган чиқиш бўлди ҳамда Қирғизистонда президент ва ҳукумат ўртасида иқтисодий масалада катта келишмовчилик борлигини кўрсатди.

-Атамбаев Ўтўрбаевнинг бу позициясини қўллаб-қувватламайди. Президент Канада билан қўшма корхона тузиш тарафдори. Бу ўринда Бош вазир ва президентнинг иқтисодий масалага ёндашуви турлича экани аниқлашди. Менимча, Қумтор масаласида президент Атамбаевнинг айтганини қиладиган Бош вазир ҳеч қачон бўлмайди. Чунки Атамбаевнинг айтганини қиладиган Бош вазир ўзига ўзи чоҳ қазиган бўлади, - деди Равшан Жээнбеков.

Қирғизистонлик сиёсатшунослар таҳлилича, айни пайтда Атамбаевга Қумтор масаласини ҳал қиладиган эмас, балки шу йилнинг кузида бўлажак парламент сайловини ҳокимиятга ёқадиган қилиб ўтказиб берадиган, президентнинг гапини икки қилмайдиган Бош вазир керак. Шунинг учун Атамбаев парламентдаги ҳукумрон партиялар кўмагида Жўўмарт Ўтўрбаевнинг ўрнига ўзига мойил бўлган сиёсатчини ҳукумат тепасига олиб келиши мумкин.

XS
SM
MD
LG