Озодликка 8 апрель куни маълум бўлишича¸ 5 март куни 8 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Санкт-Петербургда ишлаб юрган 25 яшар ватандошини калтаклаб¸ сочини кесиб¸ жисмонан таҳқирлаган. Зўравонлардан биттаси қўлга олинган¸ қолганлари эса Россиядан қочиб кетишга улгурган. Тергов қўмитаси расмийси Озодлик билан суҳбатда бу шахсларни қўлга олишни сўраб Ўзбекистон ҳуқуқ тизимларига махсус сўров юборилишини билдирди.
5 март куни куппа-кундузи Санкт-Петербург ташқарисидаги Колпино шаҳарчасида ўзбекистонлик 8 нафар йигитнинг 25 яшар ватандоши Нигорага нисбатан қилган жиноий хуружи тафсилотларини Озодликка қурбоннинг ўзи ҳикоя қилиб берди (хавфсизлик ва ахлоқ нуқтаи назаридан қизнинг исми ўзгартирилди).
Нигоранинг айтишича¸ 8 эркакнинг ўзига нисбатан бунчалик тажовуз қилишига¸ бухоролик эр-хотин ўртасидаги жанжал баҳона бўлган.
Бу ҳикояга кўра¸ хотинининг жазмани борлигидан хабар топган эр унинг телефон номерини жазманга ким берганини аниқлаш устида самосуд ўтказишга киришган.
Хотиннинг телефонини унинг жазманига бериш айби Нигорага юклангач¸ уни бу қилмиши учун жазолаш учун у яшаган квартирага ҳайдовчиси ҳам ўзбек бўлган таксида келиб¸ Нигора ва унинг яна бир аëл шеригини мажбурлаб Колпино шаҳарчаси чеккасидаги овлоқ жойга олиб кетишган:
- Мени машинага босиб олиб кетдилар. Телефонни мен бермаганман деб оëқларига йиқилиб¸ Худонинг зорини қилдим. Қулоқ солишмади. Тепиб¸ уриб ташлашди. Ҳамма жойим лой¸ қон¸ шишиб кетганман. Ҳеч нарсани билмай қотиб қолганман¸ дейди тажовуз қурбони Нигора.
“Телефонни мен бермаган бўлсам ҳам¸ бу калтаклардан қутулиш учун бердим ҳам дедим. Лекин уларнинг менга нисбатан зўравонлиги тўхтамади”¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Нигора.
Унга кўра¸ саккиз эркак бирин-кетин ўзига нисбатан ғайритабиий жинсий тажовуз ҳам қилган ва шундан сўнг уни қайтариб яшайдиган жойига келтириб¸ қимирламай ўтиришни айтибташлаб кетган:
- Улар мени яна олиб кетиб¸ таҳқирни давом эттирмоқчи бўлишди. Мен амаллаб кийимларимни ўзгартириб¸ бу квартирадан қочиб синглимнинг эрига телефон қилдим. У мени метрода кутиб олиб¸ полицияга олиб борди. Полициядагилар дўхтир чақиртириб¸ сал ўзимга келгач¸ суриштиришни бошлади. Жиноятни қилганлар ким¸ қанақа кўринишда¸ қаерда яшайди деб. Биттасини таниганим учун унинг адресини бердим ва уни ўша куниëқ қўлга олишди. Мени больнишага жўнатишди. Қўлга олинганни чиқариб юборишган экан¸ у сразу қочиб кетибди. Ҳозир фақат таксичилик қилган йигит ҳибсда. Қолганларнинг ҳаммаси эртасига Россиядан қочиб кетган¸ дейди ўз ватандошларининг оммавий тажовузига нишон бўлган Нигора.
Озодлик билан суҳбатда бу ишни тергов қилаëтган россиялик мутахассис ҳозирда жиноятга алоқадор бир шахснинг ҳибсда сақланаëтгани¸ қолганларнинг Россия ҳудудини тарк этганини тасдиқлади:
- Тергов манфаатлари юзасидан матбуотга ишга оид тафсилотларни очиқлай олмайман. Ҳозирда бир шахс ҳибсда¸ қолган еттитаси Россия ҳудудида эмас. Тахминимизча¸ улар Ўзбекистонга қайтган. Тергов қўмитаси бу шахсларнинг Ўзбекистонда эканини тасдиқлашни сўраб ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга сўров юборамиз. Ишни сўнгра шунга қараб давом эттирамиз¸ деди Нигора ишини олиб бораëтган россиялик терговчи.
Нигоранинг айтишича¸ тергов муносабати билан унинг Россиядан чиқиб кетишини ман қилишган¸ айни пайтда ўзига Ўзбекистондан жиноятчилар яқинлари телефон орқали таҳдид қилмоқда.
- Улар менга аризангни қайтариб ол¸ бўлмаса ëмон бўлади¸ деб телефон қилишаяпти. Агар Россиядан чиқиб кетишимга рухсат беришса¸ мен тўғри Бухорога бориб (жиноятчиларнинг ҳаммаси¸ айтилишича¸ бухоролик 22-35 ëшдаги эркаклар)¸ милициядагиларга мурожаат қиламан ва мени таҳқирлаганларни жазолашни сўрайман¸ дейди Нигора.
Санкт-Петербургдаги марказий осиëликларнинг Турон газетаси муҳаррири Маҳмуд Маматмўминов Озодлик билан суҳбатда Нигора ва унинг кабиларга ëрдам беришга ҳаракат қилиши¸ аммо бундай жиноятларни жиловлаш билан ҳукуматлар жиддий шуғулланиши лозимлигини таъкидлади:
- Бу ерга оғзидан она сути кетмаган ëш болалар келиб ишлаяпти¸ қизлар келаяпти. Ҳамма давлатдан бор. Бу ерда контроль йўқ. Қўлидан ëрдам бериш¸ тўғри йўл кўрсатиш келадиган жиддий ташкилотларни булар ë билмайди¸ ëки билса ҳам умуман бормайди. Уларни кутиб олаëтган одамларнинг ўзлари бу нарсаларни тушунишмайди¸ тўғри йўл кўрсатишни билишмайди. Ана шундан келиб чиқиб¸ кейинги 10-15 йил ичида бу муаммолар ниҳоятда жиддий тус олди¸ дейди кузатувчи.
Айни кунларда хавфсизлик нуқтаи назаридан танишлариникида ишсиз¸ пулсиз яшаб юрган Нигора ëрдам сўраб¸ тўғри йўл кўрсатишни сўраб кимга мурожаат қилишни билмай юрган ўзбекистонликлардан бири.
Унга ҳуқуқий¸ қолаверса¸ молиявий ëрдам беришни истаган ўзбекистонликлар “Турон” газетаси муҳарририга мурожаат қилишлари мумкин.
Айни пайтда¸ кузатувчилар таъкидича¸ ўзбекистонликлар орасида у ëки бу номақбул ҳаракатда гумонланганлар устидан самосуд ўтказиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Ижтимоий тармоқларда ўзбекларнинг “гуноҳкорларни” ўзларича жазолаëтгани акс этган янги-янги видеолар чиқмоқда.
Бу видеоларда ўғирлик қилганида қўлга туширилиб калтакланаëтган¸ “фоҳиша” ëки “гей” деган тавқи лаънатга учраб кўчада яланғоч сазойи қилинаëтган ўзбеклар акс этган.
Бу тасвирларнинг айримлари Ўзбекистон ичкарисида¸ айримлари эса¸ Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар томонидан содир этилмоқда.
25 яшар Нигора ҳам¸ Озодлик суҳбатлашган кузатувчиларга кўра¸ ана шундай самосудлардан бири қурбонидир.