Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:36

OzodWiki: Георгий лентаси ёки Ўзбек нега "Улуғ Ватан уруши"дан воз кечди?


Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг бу мамлакат расмийлари нутқларида, матбуот, телевидение ва радиосида Гитлер Германиясига қарши олиб борилган уруш ҳақида гап борар экан, "Улуғ Ватан уруши" атамаси ишлатилмай қўйган. Хўш, нега? Уруш "Улуғ" эмасмиди ёки гитлерчилардан ҳимоя қилинган ватан "Ватан" эмасмиди?

Бу саволларни Ўзбекча Википедиядаги "Георгий лентаси" мақоласимуаллифи Нодир Отаевга бошқа саволларимиз қаторида бердик.

Нодирнинг "Георгий лентаси" мақоласи бир томондан анча ғариб, иккинчи томондан сарлавҳасига мос эмасдек кўринди ва суҳбатимиз мана шу шубҳаларимиздан бошланди.

OzodWiki. Нодир Отаев билан суҳбат:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:51 0:00
Бевосита линк

Тинглаганигиз суҳбат ёзиб олинганидан сўнг Ўзбекча Википедияда "Георгий лентаси", деган янги мақола:

"Георгий лентаси акцияси", деган бошқа мақола пайдо бўлди:

Азиз муштарий, Ўзбекча Википедия ҳамманинг "мулки". Шунинг учун унда Сиз ҳам иштирок этишингиз, янги мақолалар ёзишингиз, борларини таҳрир қилиб, бойитишингиз мумкин

XS
SM
MD
LG