Тожикистондаги Россия ҳарбий базасининг 17 нафар маҳаллий ходими ойликлари берилмаётганига норозилик билдирганларидан сўнг ишдан ҳайдалган.
Бу ҳақда шу ишчилардан бири Саид Зубаидов 5 май куни Озодлик радиосининг тожик ҳизматига маълум қилди.
Зубаидовнинг айтишича, у ва Россия ҳарбий базасида ишловчи бошқа тожикистонлик ходимларга олти ойдан бери ойликлар берилмаган.
Ойликлар нима сабабдан берилмагани ҳақида Россия ҳарбий базаси вакиллари ҳам, базага ишчиларни ёллаш билан шуғулланадиган Bit Service-Plus ширкати вакиллари ҳам изоҳ беришмади.
15 апрель куни Россиянинг ҳарбий базасининг ўттизга яқин маҳаллий ишчиси ойликлари берилмаётганини айтиб, база яқинида норозилик пикетини ўтказган эди.
Россиянинг Тожикистондани 201-базасида етти минг рус ҳарбийси хизмат қилади. Базанинг икки юзга яқин маҳаллий тожикистонлик ишчиси ҳам бор.