Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:35

Иккинчи Жаҳон уруши тўғрисида нима биламиз?


“Ўзбекистонда жорий йилда умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни «Жасорат, бурч, матонат» шиори остида кенг нишонланади”, деб бошланади ЎзА ахборот агентлигининг 8 апрелдаги бир хабари.

Қизиқ, агар, 9 май – Фашизм устидан ғалабага эришилган кун “Хотира куни”, деб эълон қилинган бўлса, унда нима учун “байрам”, боз устига “умумхалқ байрами”, деб аталиши керак?!

1999 йилгача Ўзбекистонда ҳам 9 май Ғалаба куни сифатида нишонланар эди ва ўзбеклар ҳам бу кунни шундай номлашга ҳақли эди. Чунки, маълумотларга қараганда фашизмга қарши уруш йилларида Ўзбекистонда яшаган 6,5 миллион аҳолининг 1,5 миллиони фронтга кетган, улардан 420 минги қайтиб келмаган, 640 минг нафари яраланган. 120 минг ўзбекистонлик орден ва медаллар билан тақдирланган. Жумладан, 338 нафар ўзбекистонлик Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Лекин, Ғалаба куни Хотира ва қадрлаш кунига айлантирилди, Улуғ Ватан уруши атамасидан воз кечилди ва натижада миллат иштирок этган Катта Муҳорабага қандай муносабатда бўлишга ҳам бош бироз қотадиган бўлиб қолди.

Хотира куни Умумхалқ байрами, деб аталаётгани эриш туюлаётгани ҳам шундан.

Хўш, ўзбек марҳумларни ёдлаб мотам тутсинми ё байрам қилиб, “шаталоқ отсинми”?

Шу саволга жавоб топиш учун ҳам уруш тарихини билиш лозимки, OzodWiki бу ишда ёрдамчи бўлиши мумкин.

Ўзбекча Википедияда “Иккинчи Жаҳон уруши” деган мақола бор.

Мақолага мана бу ишора орқали киришингиз, мутолаа қилишингиз мумкин.

Ҳозир эса, шу мақола юзасидан Wiki-экспертимиз Нодир Отаев билан ўтказганимиз суҳбатни тингланг.

Wiki-эксперт Нодир Отаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:41 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG