Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:15

Ўқитувчилар фаррошликка чиқарилгани боис коллежда дарслар бекор қилинди


Фарғона вилоятининг Данғара тумани Иқтисодиёт коллежи ўқитувчилари мажбуран тозалаш ишларига жалб этилгани сабаб ушбу ўқув масканидаги дарслар бекор қилинди. Халқаро ташкилотларнинг мажбурий меҳнатга қарши кураш ҳақидаги тинимсиз чақириқларига қарамай, Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг бундай ишларга жаб қилиниши давом этмоқда.

Бу ҳақда Озодлик радиосига хабар берган коллеж ўқувчиларига кўра, раҳбарият ўқитувчиларга коллеж биноси атрофини тозалаш вазифасини юклагани сабаб 13 май куни дарслар бўлмаган:

- Қанақадир йиғилиш бўлиб ўтибди, ўша ерда иш ҳақида айтилибди. Бугун ҳам шундай йиғилиш бўлaяпти. Кеча коллежга боргандим, дарс ўтгани ўқитувчи йўқ. Тепада туриб-туриб, кейин қайтиб келдик, дейди ўзини Сардор деб таништирган ўқувчи.

Унинг айтишича, ўқитувчилар коллеж биноси ёнидаги боғ ва гулзорни бегона ўтлардан тозалаш ишларига чиқарилган.

Озодлик билан боғланган данғаралик ўқувчилар WhatsApp хизмати орқали ўқитувчиларнинг коллеж боғида ишлаётганини тасдиқловчи видеони ҳам жўнатдилар.

Данғарада коллеж ўқитувчилари фаррошлик қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:17 0:00
Бевосита линк

Дарслар бекор қилинганини тасдиқлаган Данғара Иқтисодиёт коллежининг яна бир ўқувчиси тозалаш ишларига ўқитувчиларни эмас, балки ишсизларни жалб қилиш кераклигини айтади:

- Кузда пахта, баҳорда чопиқ, тозалаш. Ишсизлар канча. Давлат ойлик тўласа, любой бекорчи тозалайди. Ишсизларни шундай иш билан таъминлаш керак. Шунда бекорчилар камаяди, дейди исми сир қолишини истаган ўқувчи.

Озодлик радиосининг Данғара Иқтисодиёт коллежи раҳбарияти ёки ўқитувчилари билан боғланиш урунишлари самара бермади.

Халқаро ташкилотларнинг мажбурий меҳнатга қарши кураш ҳақидаги тинимсиз чақириқларига қарамай, Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши оддий ҳолга айланган.

Май ойи бошида Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида мактаб ва коллеж ўқитувчилари ҳамда тиббиёт муассасалари ходимлари ғўза чопиғига олиб чиқила бошлангани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларида бюджет ходимларининг пахта мавсумидан ташқари баҳор ойларида ғўза чопиғи ва яганага, шунингдек, ободонлаштириш ишларига жалб этилиши бундан олдинги йилларда ҳам кузатилган.

XS
SM
MD
LG