Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель Кремлда Украинадаги инқирозни бартараф этиш масаласида музокаралар ўтказишдан олдин анъанавий тарзда фотосуратчилар суратга олиб олишлари учун қўл бериб кўришишга ҳозирланмоқда. Меркел ва Путин кайфиятини суратга қараб бемалол англаб олиш мумкин.
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин латифа айтиб кулганида, ҳамма кулиши шарт.
Бурундининг Бужумбур шаҳрида амалдаги президент Пьер Нкурунзиза учинчи муддат президентликка номзодини кўрсатаётганига қарши ўтказилган намойиш пайтида полициячи норозилардан бирини қўлга олмоқда.
Европага денгиз орқали ноқонуний ўтаётганида қўлга тушган африкалик меҳнат муҳожирларини Италия молия полицияси кузатиб бормоқда.
АҚШ ва Украина ҳарбийлари Львов яқинидаги полигонда ҳарбий машғулотдан ўтмоқда.
Прагада ўтаётган Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида Канада ва Белорус жамоаси учрашуви.
Андаман денгизида сузиб кетаётган кемадаги бирмалик мигрантлар Таиланд ҳарбий вертолётлари ташлаган озиқ-овқат маҳсулотларини судан териб олмоқда.
Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги алюмин заводи ишчиси.
Келиб чиқиши россиялик бўлган яҳудийлар Қуддусда Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳунинг Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан сўзлаётган нутқини тингламоқда.
Хитойнинг Анхой вилояти Чучжоу шаҳрида ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган одамлар.
Афғонистонлик қизалоқ Нангарҳор вилоятидаги буғдой даласида меҳнат қилмоқда.
Хиндистонлик болакайлар қўлбола арғимчоқларда учмоқда.
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сочида Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликка гулчамбар қўйганидан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг “Победа” русумидаги машинасини томоша қилмоқда.
“Озод Сурия” исёнчилар армияси ҳукумат кучларини ўққа тутмоқда.
Ўзини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилган тан олинмаган ҳудудда россияпарастлар Украинадан ажралиб чиқиш тўғрисидаги референдумнинг бир йиллигини байрам қилмоқда.
Босниялик мусулмон аёллар Братуанацеда 1992-1995 йилги Югославия уруши пайтида серблар томонидан ўлдирилган мусулмонларнинг янги топилган ҳокларини дафн қилиш маросимида.Серблар томонидан қатлиом қилиниб, умумий қабрларга кўмилган мусулмонларнинг ҳоклари шу кунгача топилмоқда.