Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:50

Москва полицияси ўзбек аëлларини ëппасига фоҳишага чиқаришга уринмоқда


Фоҳишалар кўп ҳолларда мижозлар зўравонлигига учрайди
Фоҳишалар кўп ҳолларда мижозлар зўравонлигига учрайди

Москвага иш излаб борган ўзбекистонлик аёл маҳаллий полиция ходимлари тузган протокол асосида “фоҳишалик” учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Озодлик билан суҳбатда бу аëл вақтинчалик яшаб келган квартирасида ҳақиқатан фоҳишалик қилишга мажбурланаётган қизлар борлигига гувоҳ бўлганини билдирди.

Москванинг Теплий Стан туманига водийдан иш излаб келган Маъмура (исми ўзгартирилди - таҳр.) 20 май куни маҳаллий туман полиция ходимлари томонидан бошқа қизлар билан ижарага олиб яшаётган квартирасидан олиб чиқиб кетилган:

- Кечки пайт эшик тақиллаб қолди. Очсак, қизлар билан турадиган квартирамизга бир гуруҳ маскадаги омончи ва формасиз полиция ходимлари кириб келди. Улар ҳеч нарса тушунтирмасдан хонани ағдар-тўнтарини чиқариб ташлашди. Пул қидиришди, хонада бор китоб-дафтар-қоғозларни титкилашди, телефонларимизни олиб қўйишди. Кейин бизни полиция бўлимига олиб бориб, протокол тузишди. Билсак – бизни фоҳишаликда айблашaяпти экан. Мен уларга “Иш излаб келганман, олдинги иш жойимдан кетиб, янги жойга иш излаб келдим”, десам ҳам ишонишмади, дейди Маъмура.

Суҳбатдошга кўра¸ полиция бўлимида уларни дўқ-пўписа билан аллақандай ҳужжатларга қўл қўйишга мажбурлашган, душанба эса куни уларнинг судга чақиртирилгани маълум бўлган.

“Душанба куни биз 2 минг рублдан “за проституцию” дейилган штраф тўлаб, кетаверар эканмиз, бизни ушлаб қолмас экан”, дея давом этади ўзбекистонлик аёл:

- Аввалига биз миграция қонунларини бузганимиз учун депорт бўлишдан қўрқдик. Кейин қарасак, фақат фоҳишаликка 2 мингдан жарима тўлаб, кетаверар эканмиз. Хонага келиб билсам, орамизда ҳақиқатан фоҳиша қизлар бор экан – уларни кимдир сотиб берган, бизни эса уларга қўшиб, “проститутка” қилиб қўйишди. Бу хонада яшаётган иккита қиз хозяйкасига 300 минг рубльдан ишлаб берсагина, паспортини бериб, қўйиб юборар экан. Мен уларга “Нега паспортни йўқоттим, деб элчихонадан қоғоз олиб Ўзбекистонга кетмаяпсизлар?”, десам, “Қўрқаяпмиз. Бизни бу аёл топиб олса-чи?”, деяпти. Бир оздан кейин одам келган экан, қўрққанидан дами ичига тушиб, “ишга” кетишди , дейди суҳбатдош.

Маъмуранинг сўзларига кўра, тошкентлик ва қўқонлик бўлган бу қизларни ўзини кимга Гуля, кимга Ҳилола, кимга эса Зара деб таништираётган 33 ёшларда бўлган андижонлик аёл Москвага олиб келган ва “яхши ойлик тўланадиган ишга жойлаштириб қўйиш”ни ваъда қилган. Аммо Москвага келиши биланоқ, бу қизлардан паспортлари олиб қўйилган ва улар “йўлкира ҳақи ва бошқа харажатларни қоплаш учун” 100 минг рубль ишлаб беришлари кераклиги айтилган.

Маъмура қизларни бу ишларга мажбурлаётган "Гуля-Ҳилола" 5-6 йилдан буён Москвада фақат қизларни “сотиш” билан шуғулланиб келар экан, дейди:

- Лекин қизлар 100 минг рубль ишлаб берганидан кейин уларга жавоб бермабди: “300 минг ишлаб берасан”, дебди. Кеча куни қизлар қаршилик кўрсатган экан – Петербургга қочиб кетаётганида ушлаб олиб, уларни уриб, пачағини чиқариб, бошқа квартирага олиб бориб ташлашганини эшитиб қолдим. Тушинода ҳам квартирада бир тўда ўзбек қизларни ушлашибди. Улар Интернет орқали қизларни расмларини чиқариб ҳам пул ишлар экан. У ерда ўзини администратори, охранниклари бор экан. Ўша администраторга 3,5 минг, 2,5 минг рубльга келишиб, клиентлар келар экан. 3,5 мингдан қизларга 500 сўм берар эканда, 3 мингни олиб қўяр экан. Мен уларнинг “хозяйкаси”ни бир маротаба кўрдим – турқи совуқ қоп-қора аёл экан, дейди кутилмаганда фоҳиша қизлар ҳаёти билан танишиб қолганини сўзлаб берган Маъмура.

Суҳбатдош таъкидича¸ қизларни мижозларга пуллаётган аёл уларни ҳатто касал ва бемадор бўлган кунлари “ишга” чиқишга мажбурлар экан.

Маълум бўлишича, бу қизлардан бири 31, иккинчиси 23 ёшда. Қизлар 300 минг рублни ўзишга 3-4 ой туну-кун “ишлаш” кераклигиги янги танишиб қолган Маъмурага билдирган.

Озодликка қўнғироқ қилган Маъмура бу қизларни яшашини кўриб, раҳми келгани ва уларни олиб чиқиш кераклигини айтди. “Ахир, улардан биттаси турмушга чиқмаган, шу ёшда алламбало касалликларни юқтириб олиб бўлган”, дея куйинди Маъмура.

Суҳбат сўнгида Маъмура ўзбек аёлларининг Москвада бу даражада хўрликда яшаётганини кўриб, ўзининг Ўзбекистонга кетишга қатъий қарор қилганини ҳам қўшиб қўйди.

Озодлик “жинсий қулликка” тушиб қолган ўзбекистонлик аёлларнинг кейинги тақдирини нима бўлганини ўрганмоқда.

Санкт-Петербург, Москва шаҳри ва Москва вилояти Россияда фоҳишалик асосида тузилаётган маъмурий протоколлар бўйича “етакчилик” қилишни давом этмоқда. Чеченистон, Ингушетия, Олтой, Қолмиқистон, Тува, Магадан ва Чукоткада сўнгги икки йилда бирорта шахсга нисбатан фоҳишалик асосида иш очилмади, ваҳоланки ўтган 2014 йил давомида Россияда фоҳишалик учун қўлга олинган аёллар сони қарийб 22 фоизга кўпайган.

Россияда қайдга олинмаган “Кумуш атиргул” секс-ходималар ассоциацияси маълумотига биноан, мамлакатда бугунги кунда 3 миллиондан зиёд аёл танасини сотиб, кун кечиради.

Кузатувчиларга кўра¸ мамлакат мегаполисларидаги фоҳишаларнинг асосий қисмини хориж давлатлар, жумладан, Ўзбекистондан келаётган аёллар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG