Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида совет тузумига қайтиш ва репрессия тимсоли бўлган Сталин шахсига сиғиниш аломатларининг ўзбеклар зеҳниятидаги яшовчанлигини муҳокама қилдик.
Қозоғистон жанубида жойлашган Эски Иқон қишлоғида истиқомат қилувчи этник ўзбеклар тарафидан қайта тикланган Иосиф Сталин ҳайкали маҳаллий ҳукумат тарафидан "ноқонуний" деб олиб ташланди. Қишлоқликлар 60 йил қад ростлаб турган ҳайкалнинг ўз ўрнига қайта қўйилишини талаб қилишмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг Бойсун туманидаги томорқалардан бирида Сталин ҳайкали ўрнатилган.
Бу аҳвол минглаб ўзбек зиëлиларини қатағон қилган Иосиф Сталин вафот этганига 62 йил тўлган бир пайтда кўзга ташланмоқда.
Собиқ совет коммунистларининг сталинизмдан расман воз кечганига 59 йил бўлди.
Расмий баëнот ва ваъзларида воз кечганлари билан коммунистлар амалда сталинизмдан воз кечолмадилар ва Сталин лагерларида ўлган-ўлдирилган миллионлаб аристоннинг суяклари устига қурилган совет давлати охир-оқибат парчаланиб битди.
Бу парчаланиш сталинизмдан батамом қутулишнинг тарихий имконияти эди.
Ўзбеклар 25 йил бурун бу тарихий имкониятдан фойдалана олдиларми¸ бугунги ўзбек жамияти тийнатида тоталитаризм¸ репрессия тимсоли сифатида кўриладиган сталинизмнинг улуши қанча?
Нега Сталин туғилган юрт Грузияда бекор бўлган тақиқ ва чеклашлар Ўзбекистонда ҳануз амалда?
Бу саволлар жавобини "Қурултой"да изладик.