Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:44

Тошкентнинг руслар тарафидан босиб олинганига 150 йил тўлди


Тошкентнинг Самарқанд дарвоза маҳалласи бундан 150 йил олдин русларга қаршилик кўрсатиш марказларидан бири бўлган эди.
Тошкентнинг Самарқанд дарвоза маҳалласи бундан 150 йил олдин русларга қаршилик кўрсатиш марказларидан бири бўлган эди.

150 йил бурун Генерал Черняев қўмондонлигидаги рус истилочиларининг Тошкентни босиб олгани билан боғлиқ тарихий санани Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида муҳокама қилдик.

Бу мавзуни бизга шу кунларда АҚШ да яшаëтган ўзбек диссидент шоири Юсуф Жума эслатди.

Шоир Юсуф Жума “Миллатга мактуб” деган мақола ëзиб уни ижтимоий тармоқда эълон қилди .Мана ўша мактубдан иқтибос:

"1865 йил 9 май куни жасур Лашкарбоши Алимқул яраланиб шаҳид бўлди. 1865 йил 17 майда руслар Тошкентни забт этди. Аслида Россия босқини 1712 йилда бошланган, уч асрдан буён Туркистон Туркистон эмас. Бу ҳақда бир нарса ёзмоқчи эдим. Kим ўқийди, ким уқади?! Тошкент босқинига 150 йил тўлиши муносабати билан 17 майда бирор ўзбекча сайт бир сатр ёзмади" дея ëзғирди ҳижратдаги ўзбек шоири

Шу ўринда Тошкент истилоси 1865 йилнинг май ойида бошланиб июнда тугаганини эслатиб қўйсак.

Бундан 150 йил бурун генерал Черняев қўмондонлигида юртнинг 8-9-минг ҳимоячи фарзандини нобуд қилиш ҳисобига и Чимкент шаҳрини қўлга киритиш билан рус қўшинлари мақсади узил-кесил амалга ошган эди.

Рус лашкарбошисининг навбатдаги ҳужуми Тошкент ¸Бухоро, Қўқон ва Хивага қаратилди.

1865 йил генерал Черняев Тошкентнинг Ниёзбек қалъасини эгаллайди.

Черняев аввало анҳорнинг сувини бўғиб олиб, Тошкентни қирқ икки кун давомида сувсиз қолдиради.

Озодликнинг "Қурултой"ида иштирок этган тарихчилар таъкидига кўра¸ генерал Черняев бошлиқ босқинчилар Тошкент шаҳри истилоси кунлари 12 мингдан ортиқ бегуноҳ одам қонини дарё қилиб оқизган.

“Биз бугун Черняев¸ Скобелев ëки Кауфман каби рус босқинчиларни эзгу кишилар дея улуғлаш ўрнига¸ улар келтирган кулфатларни эслайлик” деб таъкидлади Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида қатнашган тарихчи Шуҳрат Барлос.

Тошкент истилоси
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:07:38 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG