Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:39

Бишкекда Ўш қирғинида ўзбеклар ва қирғизларни қутқарганлар мукофотланди


Ўш қирғинида 500га яқин одам ҳалок бўлган, минглаб уйлар ёқиб юборилган эди.
Ўш қирғинида 500га яқин одам ҳалок бўлган, минглаб уйлар ёқиб юборилган эди.

Бугун Қирғизистон президенти 2010 йилги қонли Ўш фожеалари кунларида ўзбекларни сақлаб қолган қирғизлар ва қирғизларни қутқариб қолган ўзбеклар вакилларидан 12 кишини қабул қилади ва ўз совғаларини топширди. Беш йил олдинги этник тўқнашувлар пайтида инсонийлигини йўқотмаган бу каби одамларни мукофотлаш ташаббусини бир неча кун олдин ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатулла Раҳматуллаев кўтарган эди.

"Қаҳрамонларни аниқлаш ишлари давом этади"

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг матбуот котиби Жанар Акаев бугун Бишкек вақти билан соат 11 да беш йил олдинги қонли тўқнашувларда турли миллат вакиллари ҳаётини сақлаб қолган ва хавфсиз жойларга кўчирган ёки ўз уйида сақлаган 12 кишини қабул қилганини тасдиқлади.

Тинчлик элчилари президент билан учрашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:46 0:00

Жанар Акаевнинг айтишича, президент Атамбаев уларга ўз совғаларини, жумладан, президент соатларини топширди.

Жанар Акаев Ўш қирғини кунлари ўзбеклар ҳаётини сақлаб қолган қирғизлар ва қирғизларни қутқариб қолган ўзбеклар жуда кўп бўлгани, бу каби одамларни мукофотлаш тўғрисидаги ташаббус кўтарилганидан сўнг ўтган бир неча кун ичида фақат 12 кишининг номи аниқланиб, улар шошилинч равишда Бишкекка президент билан учрашувга чақирилганини маълум қилди. Унга кўра, бу каби мард одамларни аниқлаш ишлари бундан буён ҳам давом этади.

Кимлар мукофотланди?

Курманбек Ахмедов – Ўш воқеалари пайтида Олабуқадан Ўшга учта юк машинасида озиқ-овқат етказиб беришни уюштирган. Ортга қайтаётганда ўққа тутилган. Аммо шунга қарамай Ўшдан 700 талаба қизни олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Музаффар Исаков – Тошбулоқ қишлоғида аҳолига фаол ёрдам кўрсатган, кейинроқ мазкур қишлоқ раҳбарлигига сайланган.

Назира Мамитова – Жалолобод шаҳри марказида бешта кўп қаватли уйнинг хавфсизлигини таъминлаган. Ўзбек оилаларни қирғиз хонадонларига жойлаштирган, этник озчилик вакиллари бўлган қарияларга кўмаклашган.

Абдумалик Султонхўжаев – қирғиз, ўзбек, руслардан иборат беш оилани ўз уйида яширган, одамларни яширган уйларга ун тарқатган.

Николай Шваб – ўз уйида турли миллат вакилларидан иборат беш оилани яширган.

Байгази Эрматов –Ўш воқеалари пайтида ўз уйида ўзбек, курд, тожик ва турк миллатига мансуб 45 бола ва 12 катта ёшдаги одамларни яширган.

Омурбек Акимбаев – беш кун давомида ўз уйида ўзбек миллатига мансуб 30 одамни яширган.

Жакшибай Жороев – Ўшдаги “Рембиттехника” ширкати ертўласида 9 ўзбекни яширган ва 20 одамни Ўзбекистонга ўтказиб юборган.

Бактикан Кубатбекова – ўз уйида турли миллатга мансуб 20 одамни яширган.

Кароматхон Нишонова – қирғин кунлари аҳоли билан ишлашни йўлга қўйган, тунги навбатчиликларни уюштирган.

Токтокан Турганбаева – 20 ўзбек оиласининг хавфсизлигини таъминлаган.

Баходир Холматов – оммавий тартибсизликларга барҳам беришда фаол иштирок этган, юзга яқин қирғизларни хавфсиз жойларга кўчирган, қирғиз маҳаллаларидан олиб чиқилган 500 ўзбекни вақтинча хавфсиз ерларга жойлаштирган.

"Одамлар телефон қилиб, ўзларини қутқарган инсонлар ҳақида маълумот бермоқда"

Беш йил олдинги этник тўқнашувлар пайтида ўзбеклар ва қирғизларни қутқарган одамларни мукофотлаш ташаббусини бир неча кун олдин ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатулла Раҳматуллаев кўтарган эди.

Иззатулла Раҳматуллаевнинг айтишича, ташаббус кўтарилган куни унга президент маъмуриятидан телефон қилишган ҳамда бу каби қаҳрамонлар рўйхатини тузишда ёрдам бериш сўралган. Иззатулла Раҳматуллаевнинг айтишича, турли манбалар, жумладан, ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан суратга олинган ҳужжатли фильмлар ҳамда ҳисоботларда қаҳрамон сифатида номи тилга олинган шахслар рўйхати тузилиб, улар 9 июнь куни Бишкекка президент билан учрашувга таклиф қилинган.

- Бу хабар пайдо бўлганидан сўнг менга ҳозир кўплаб ўзбеклар ва қирғизлар телефон қила бошлади. Улар ўзларининг ҳаётини сақлаб қолган одамларнинг кимлигини айтишмоқда. Ҳозир янги рўйхатни тузиш устида иш олиб бораяпмиз, - деди Иззатулла Раҳматуллаев.

XS
SM
MD
LG