Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:52

Тошкентда яна иккита метро бекатининг номи ўзгартирилди


Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан пойтахтдаги яна иккита метро бекатининг номи ўзгартирилди.

Тошкент метросининг Чилонзор линиясидаги "Ҳамза" бекати 16 июндан Новза деб аталадиган бўлди.

​Юнусобод линиясидаги "Ҳабиб Абдуллаев" бекати эса "Шаҳристон"га ўзратирилди.

Чилонзор линиясининг Мирзо Улуғбек ва Миллий боғ станциялари орасида жойлашган "Ҳамза" бекати 1977 йилда ишга туширилган эди.

Станцияга ўзбек совет шоири Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий номи берилган эди. Аввалроқ, Тошкент метросининг "Собир Раҳимов" бекати "Олмазор" қилиб ўзгартирилган эди.

XS
SM
MD
LG