Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:48

Швейцария банклари ФИФА ҳисобларида “шубҳали холатлар”ни қайд этган


Швейцария бош прокуратурасига кўра, айрим швейцар банклари Халқаро футбол федерацияси ҳисобларида пул ювишга доир “шубҳали холатлар”ни қайд этган.

ФИФАдаги коррупция холатларини тафтиш қилаётган Михаэл Лаубер тергов доирасида ФИФА раҳбари Йозоф Блаттер ҳам сўроқ қилиниши эхтимолдан холи эмаслигини айтди.

Жаноб Блаттер ўтган ой коррупция можароси ортидан ФИФА раҳбарлигидан истеъфо беришини билдирганди.

Ҳозирда швейцариялик прокурорлар 2018 ва 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатларига мезбонлик ҳуқуқи Россия ва Қатарга берилиши атрофидаги коррупция иддаоларини текширмоқда.

АҚШ Адлия вазирлигига кўра, ҳозир тергов ФИФАнинг 14 юқори лавозимли мулозими тергов остидадир.

Улар жами 150 миллион доллардан ортиқ маблағни пора сифатида беришда алоқадор деб кўрилмоқдалар.

Ўтган ой ФИФАнинг етти нафар мулозими Швейцарияда ҳибсга олинган эди.

XS
SM
MD
LG