Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:31

Ўш воқеалари: Жиноят ишларининг 70 фоизга яқини фош этилмади


Ўш воқеалари пайтида уй-жойларнинг ёндирилиши юзасидан очилган жиноят ишларининг кўпчилиги ҳам фош этилмай қолиб кетди.
Ўш воқеалари пайтида уй-жойларнинг ёндирилиши юзасидан очилган жиноят ишларининг кўпчилиги ҳам фош этилмай қолиб кетди.

Ўшда 2010 йил июнидаги этник тўқнашувлар пайтида содир этилган жиноятлар юзасидан қўзғатилган жиноят ишларининг қарийиб 70 фоизи фош қилинмай қолиб кетди.Қирғизистон Бош прокуратураси буни оммавий тартибсизликларда одам ўлдириш, бировнинг мулкига тажовуз қилиш ва одам ўғирлашга алоқадор оғир жиноятларни содир этганларнинг шахси аниқланмагани билан изоҳламоқда.

Ўш воқеаси юзасидан 2010 йили жами 5 646 жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг аксарияти тўновчилик, ўғирлик, қароқчилик, бировнинг мулкига зарар келтириш, ўт қўйиш, зўрлаш ва одам ўлдириш каби оғир жиноятлар.

Қирғизистон Бош прокуратурасининг 2015 йилнинг июнь ойигача бўлган маълумотига кўра, умумий қўзғатилган жиноят ишларининг 1 793 жиноят иши фош қилинган. Шунда фош қилинмаган жиноят ишларининг умумий кўрсатгичи 68 фоизни тузади. Унинг ичидан 1 400дан ортиқ жиноят иши вақтинча тўхтатилган, баъзилари терговдан қисқартирилган. Шундай қилиб, судга 336 жиноят иши юборилган.

Қирғизистон Бош прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Темирбек Бекмамат ўғли Ўш воқеалари юзасидан оммавий тарзда жиноят ишларининг очилишининг ўзи тўғри бўлмаган деб ҳисоблайди:

- Бундай кўп жиноят ишларини очишнинг кераги йўқ эди. Қўзғатилганидан сўнг ўша жиноят ишлари фош қилиниши керак.Бироқбир ҳил эпизоддаги жиноят ишлари бириктирилиб, шунга яраша ҳуқуқий баҳо берилиши керак эди. Оммавий тартибсизликлар пайтида жиноятлар гуруҳларга бирлашган одамлар томонидан содир этилган. Ўшанда уларнинг ким экани аниқланмаган. Тартибсизликлардаиштирок этган ҳар бир одамни топиб, жавобгарликка тортиш қийин иш, - деди Темирбек Бекмамат ўғли.

Расмий маълумотларда айтилишича, Ўшда этник низони уюштиришда айбланган 37 одам Интерпол орқали ҳалқаро қидирувга берилган. Уларнинг орасида ўша пайтда Ўзбек миллий марказлари раҳбарлари бўлган Қодиржон Ботиров, Иномжон Абдурасулов, Каромат Абдуллаева ва Жалолиддин Салохуддинов номлари бор.Бу одамлар айни пайтда хориж давлатларидан бошпана топган.

Темирбек Бекмамат ўғлига кўра, номи айтиб ўтилган шахсларни Қирғизистонга қайтариш бўйича хориж давлатларига юборилган сўровлар жавобсиз қолмоқда.

- Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида Минск конвенцияси асосида жиноятчиларни ўзаро топшириш бўйича шартнома бор. Биз Тошкентга жиноятда айбланган одамларни Қирғизистонга топшириш бўйича сўров жўнатсак, “уларнинг манзили Ўзбекистон ҳудудида аниқланмади”, деган жавоб келган. Олис чет давлатлари билан бундай шартнома йўқ. У ерда қочиб юрганларнинг айримлари сиёсий бошпана олган экан. Шу сабабли уларни қайтариб берилмаслиги ҳақида жавоб келган, - дейди Темирбек Бекмамат ўғли.

Чет давлатларига қочиб кетганларнинг аксарияти тартибсизликларни уюштириш ва одам ўлдиришга алоқадорликда гумонланган. Шу кунгача уларнинг 6 нафари Қирғизистонга олиб келинган. 18 одам қочқинлик мақомини, 11 фуқаро бошқа давлат фуқаролигини олгани сабабли Қирғизистонга қайтарилмаган.

Шу ўринда эслаб ўтиш жоизки, Хьюман Райтс Уотч ташкилотининг 2010 йилги ҳисоботида Ўш қирғини кунлари қотилликларда айбланиб бир умрга қамалган 30 одамнинг 28 таси ўзбек экани айтилади.

Бундан ташқари, беш йил муқаддам содир бўлган воқеалар чоғида, расмий маълумотларга кўра, 442 киши ҳалок бўлган. Қурбон бўлганлардан 295 нафарини, яъни 70 фоизини ўзбеклар, 123 нафарини ёки 29 фоиздан ортиқроғини эса қирғиз миллатига мансуб кишилар ташкил қилган. Шунингдек, июн воқеалари пайтида 1 рус, 1 покистонлик ва 1 уйғур ҳам нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG