Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:33

OzodlikOnline: Яқин тарихни эслаш нега бугун кўпчиликка ëқмай қолди?


Бундан роппа-роса 150 йил олдин - 16 июнь куни чор армияси маҳаллий халқларни қирғинбарот қилиш эвазига Тошкентни босиб олди.

Бундан роппа-роса 25 йил олдин - 20 июнь куни СССР таркибидаги Ўзбекистон республикаси Олий Мажлисининг бир гуруҳ депутатлари Ўзбекистон мустақиллик декларациясини парламентга тақдим этди ва бу декларация советпарастлар қаршилигига қарамай¸ қабул қилинди.

2015 йилнинг июнь ойида кенг ўзбек жамоатчилиги томонидан хотирланиб¸ муҳокама этилиши лозим бўлган бу саналар ҳам мамлакат ичкариси¸ ҳам ташқарисида хотирланмади.

Бу саналар орасида яна қанча-қанча саналар бор ва улар ҳам на жамоатчиликнинг кундалик хотираси ва на алоҳида олинган саналар рўйхатида тилга олинмайди.

OzodlikOnline: Яқин тарихни эслаш нега бугун кўпчиликка ëқмай қолди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:25 0:00
Бевосита линк

Бир ëқда тарихни ўз мафкураси хизматчисига айлантираëтган ҳукумат¸ бошқа томонда¸ “руслар билан орага нифоқ солишнинг кимга фойдаси бор?” дея “кечиримлилик”ни тарғиб қилаëтган ўзбек “зиëлилари”¸ яна бир ëнда Россияда тирикчилик қилиб¸ Россия мафкураси истеъмолчисига айланган путинсевар мардикорлар жўр овозда чор Россиясининг Туркистонни ваҳшиëна истило қилганини халқ хотирасидан ўчиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбекларнинг ўз тарихига бундай эътиборсизлигини Сиз қандай тушунасиз ва тушунтирасиз?

Мустақил давлат сифатида Ўзбекистонда кенг хотирланиши лозим саналар рўйхатига ўтмишнинг қайси муҳим воқеа-ҳодисаларини қўшиш лозим¸ деб ўйлайсиз?

Душанба кунги жонли суҳбатимиз шу ҳақда бўлади.

Озодликнинг Skype манзиллари жонли суҳбатга элтувчи энг қисқа йўл.

XS
SM
MD
LG