Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:44

Ўзбек аёллари “интим жиҳод”дан огоҳлантирилди


Таҳлилчилар фикрича, жиҳодга кетаётган аёллар асосан жангариларга турмушга чиқадилар.
Таҳлилчилар фикрича, жиҳодга кетаётган аёллар асосан жангариларга турмушга чиқадилар.

Ўзбекистон телеканаллари уч кундан буён ўзбек аёлларини “интим жиҳод”дан огоҳлантирмоқда. Кўрсатувларда қайд этилишича, кейинги пайтда Сурияга жиҳодга кетаётган ўзбекистонлик аёллар сони ошган. Расмийлар аёлларнинг асосан “Исломий давлат” жангариларига жинсий хизмат кўрсатиш учун кетаётганини аниқлаган.

19 июнь оқшомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК)нинг бирданига учта телеканали - “Ўзбекистон”, "Ёшлар” ва “Тошкент” каналлари орқали Сурияга кетаётган жиҳодчи ўзбек аёллари мавзуси тилга олинди.

Кўрсатувларни томоша қилган тошкентлик Тошбекнинг айтишича, уларда Сурияга кетаётган аёллар сони ҳақида конкрет рақамлар келтирилмаган, бироқ улар сони ошгани айтилган:

- Бир хил мавзуга бағишланган учта кўрсатув. Уччаласининг ҳам номи ҳар хил. Биттасида актёр Эркин Комилов чиқди. Биттасида “Меъмор” масжиди имоми Раҳматилла қори ака чиқди. Бошқасида Қобил қори ака ва ҳар хил исломшунослар чиқди. Уччала кўрсатувда ҳам Ўзбекистондан аёлларнинг юртини ташлаб, Сурияга кетиб қолиши тилга олинди. Бунинг оқибатлари, бизнинг ўзбекчилигимизга тўғри келмаслиги айтилиб, ёшлар, хотин-қизлар ҳушёрликка, огоҳликка чақирилди. Аёлларни қадамини кузатишга қаттиқ эътибор бериш кераклиги, аёлларни бу йўлдан қайтариш маъносида бир соатча кўрсатув эфирга чиқди, - деди тошкентлик Тошбек.

Ўзбек аёллари “интим жиҳод”дан огоҳлантирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:27 0:00
Бевосита линк

Шанба куни ҳам эфир орқали такрорланган ушбу кўрсатувларда жиҳодчи аёллар билан суҳбатлар ҳам эфирга берилган.

- Бошида кўрсатилди бир-иккита сюжетда. Кетиб қолган аёллар телефон орқали ҳам чиқди. Қайтиб келолмаётган экан. Жуда ҳам қаттиқ қийинчиликларга учраяпти экан. “Мани бу юртлардан олиб кетинг, ман адашиб келиб қолдим”, дейишди. Кейин яна бир-иккита қизларни кўрсатди. Кетмоқчи бўлиб турганида ушлангани кўрсатилди. Улар билан суҳбат берилди. “Одноклассники” орқали танишиб, алдовларга учраб, жиҳодга олиб кетилаётган экан. Кейин янги термин ҳақида гап кетди – “Интим жиҳод” деган. Аёллар алданиб, кетиб, бу ерда эри бўлса ҳам, у ёқдагиларга турмушга чиқиб кетаётгани тўғрисида танқидий фикр-мулоҳазалар бўлиб ўтди, - дейди кўрсатувларни томоша қилган Тошбек.

“Тошкент” телеканали жума оқшомида намойиш қилган “Кўзгудаги биз” номли кўрсатувда ҳам “мужоҳидларга жинсий хизмат кўрсатиш учун интим жиҳодга кетаётган ўзбек аёллари" қораланган.

МТРК каналларидан бирида ишловчи, исми сир қолиши шарти билан гапирган журналистга кўра, барча етакчи телеканалларга Сурияга кетаётган аёллар мавзусини ёритиш ҳақида топшириқ берилган.

Журналистнинг айтишича, “Интим жиҳод”га кетаётган ўзбек аёллари мавзуси ҳақида яна бир қанча кўрсатув эфирга тайёрланмоқда.

Жорий йил бошида Британиядаги Стратегик мулоқот институти эълон қилган тадқиқотларга кўра, кейинги пайтда ҳақиқатдан ҳам аёлларнинг Сурия ва Ироққа жиҳодга кетаётгани аниқланган.

Институт тадқиқотчилари, биргина Ғарбий Европадан 550 га яқин аёл “Исломий давлат” сафига қўшилиш учун кетганини қайд этади.

Қирғизистон ҳукумати ҳам жиҳодга кетган фуқаролари орасида аёллар сони ошаётганидан хавотир билдирди. Тожикистонда ҳам вазият шундайлиги айтилади.

Ўзбек телеканаллари эндиликда Ўзбекистонда ҳам айни вазият кучаётганидан ташвиш билдирмоқда.

Баъзи таҳлилчилар Сурия ва Ироқ ҳудудининг бир қисмида Исломий давлат тузганини иддао қилаётган ИШИД эктремистик гуруҳи сафларига қўшилаëтган ўзбекистонликлар сони ошаётганини қайд этадилар.

Ўзбек жангарилари иддаосича, ИШИД сафига қўшилган ўзбекистонликлар сони бир неча мингни ташкил этади. Уларнинг неча фоизи аёллар экани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG