Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:16

Йўловчи камлиги боис “Афросиёб” қатнови қисқартирилди


Афросиёб тезюрар поезди
Афросиёб тезюрар поезди

20 июндан бошлаб Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги “Афросиёб” тезюрар поездининг кундузги қатнови тўхтатилди. Жума ва дам олиш кунларидаги қатновларга ҳам бутунлай барҳам берилди. Айни пайтда “Афросиёб” поездининг бегим кунларидаги эрталабки битта қатновгина сақлаб қолинган.

“Ўзбектуризм” ва “Ўзбекистон Темир йўллари" компанияларидаги Озодлик манбаларига кўра¸ “тезюрар поезднинг 764/763 рақамли қатнови йўловчилар сони камайганлиги ва мижозларнинг бу йўналишга қизиқишлари сусайганлиги боис” тўхтатилган.

Тошкент - Самарқанд йўналишида киракашлик қиладиган ва ўзини Саидазим деб таништирган тошкентлик 37 яшар такси ҳайдовчисининг айтишича, бу йўналиш бўйича қатнов оқими сусаймаган:

- Афросиëб қимматлик қиляпти. Кейин вокзалда текшир –текшир ҳам кўп. Шу боис мижозлар автобус ëки енгил машинада боришни маъқул кўряпти. Лекин шу кунларда Самарқандга борадиган одамлар сони масалан ўтган ойдагидан кўп бўлса кўп. Аммо кам эмас¸- дейди суҳбатдош.

Йўловчи камлиги боис “Афросиёб” қатнови қисқартирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:27 0:00
Бевосита линк

Темир эмас, олтин йўл

Ўзбекистон ҳукумати Тошкент-Самарқанд йўналишидаги бу қатновни амалга ошириш учун 50 миллион долларга яқин маблағ сарфлаган, шундан 38 миллион евро Испаниянинг “Patentes Talgo S.L.” ширкатига “Talgo 250” моделли поездлар учун тўлангани айтилади.

Озодлик манбаларига кўра¸ 38 миллион евро 2 та тезюрар электропезд ва 18 вагондан иборат эшалон учун тўланган ҳақ.

Поездлар ва темир йўлни мослаштириш ҳамда логистикага сарфланган ҳаражат бунга кирмайди.

Бу поездлар Ўзбекистон шароитига мослаб қурилгани боис таннархи ошган.

Ўзбекистон темир йўлларнинг эни ва бошқа параметрлари Европа темир йўлларидан фарқли бўлгани боис соатига 250 км йўл босадиган “Афросиёб” поездлари Россия компаниялари томонидан қўшимча мосламалар билан таъмирланган.

Электропоезд Тошкент билан Самарқанд орасидаги йўлни 2 соат ичида босиб ўтади.

Бундай тезюрар поезд қатнови Марказий Осиëда илк бор амалга оширилди.

Испаниянинг Talgo S. A. ширкатига оид электропоездларни харид қилиш шартномаси Испания ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган эди.

Бундай тезюрар поезд Бухоро ва Хивани ҳам Тошкент билан боғлаши режаланган.

“Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК томонидан “Тошкент – Бухоро” йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий электропоездлар қатнови йўлга қўйилаëтгани муносабати билан Самарқанд вилояти Жума шаҳарчасидаги ўнга яқин уй бузилган.

Темир йўл қурилиши боис айни вилоятнинг Нурбулоқ шаҳарчасидаги шифобахш иссиқ сув чиқадиган бир неча саломатлик марказлари ҳам ëпиб қўйилгани ҳам айтилди.

XS
SM
MD
LG