Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:58

Миртемир Мирабдуллаев: СССРга қаршилигим учун КГБ ертўласига ташлашган


СССР зулм империяси дея таснифланган эди
СССР зулм империяси дея таснифланган эди

Ўзбекистонда Мустақиллик декларацияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Озодликка интервью берган 75 яшар олим Миртемир Мирабдуллаев "Ҳукуматлар ўтаверади, аммо давлат эришган мустақиллик абадий қолади" дея муносабат билдирди. Ўзбекистоннинг СССРдан ажралишини талаб қилган бу олим 1971 йилда КГБ тарафидан қамоққа олинган эди.

Бундан 25 йил муқаддам 1990 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Олий Кенгаши Мустақиллик декларациясини қабул қилган эди.

СССР ва унинг ўқ томири бўлган КПСС - Совет иттифоқи коммунистик партияси кучда бўлган бир даврда бундай ҳужжатнинг юзага келиши ўша давр учун катта жасорат эди.

Ўтган асрнинг охирги ўн йиллиги СССР учун жуда долғали кечганига тарих гувоҳ.

Бир томонда, охир-оқибат, мустақил давлатини ярата олишига ишонган миллий республикалар, иккинчи томонда, уларни ўз истибдодида тутиб туришга уринаётган марказий ҳукумат ўртасидаги кураш аёвсиз эди.

1986 йилда Олмаотада қозоқ ёшларининг чиқишини аёвсиз бостирилди.

1989-1990 йилдаги Қорабоғ қирғини, Тбилисида намойишларнинг қонга ботирилиши каби воқеалар марказий ҳукуматнинг ҳар қандай шароитда ҳам тизгинни қўлдан бермаслик истагида эканини кўрсатди.

Аммо, кўп йиллик мудроқдан уйғонган миллатлар ҳам ўзлигини таниб қолган, эрк учун кураша олишини кўрсатаётган эди.

Болтиқбўйи, Кавказ республикалари қаторида Ўзбекистонда ҳам мустақилликка интилиш аломатлари кўзга ташланди.

1990 йилда Ўзбекистон парламентидаги “Эрк” демократик партияси кенгаши мамлакат Олий Кенгаши йиғилиши арафасида ўз сафидаги етук олимлардан бири, профессор, Тошкент давлат Политехника институти касаба уюшмаси раиси Отаназар Ориповга "Мустақиллик декларацияси" лойиҳасини тайёрлашни топширди.

Отаназар Орипов тақдим этган ҳужжат лойиҳаси ўша пайтда Ўзбекистон халқининг иродасини, қисман бўлса-да, акс эттирган Ўзбекистон Олий Кенгашининг кун тартибига киритилди.

Шу тариқа, 1990 йил 20 июнь куни "Ўзбекистоннинг Мустақиллик декларацияси" қабул қилинди.

Бу ҳужжат Совет Иттифоқи оëқда турган пайтда ўзбек халқи ўз сиëсий иродасини намоëн қилганига бир мисолдир.

"Бу ҳужат қабул қилиниши бизнинг асрлик орзуларимизни рўëбга чиқарди", дейди 1966-йилда Ўзбекистоннинг СССРдан ажратиш учун ташкилот тузгани учун 1971-йилда КГБ тарафдан қамоққа олинган 75 яшар олим Миртемир Мирабдуллаев Озодлик билан суҳбатда.

Миртемир Мирабдуллаев: СССРга қаршилигим учун КГБ ертўласига ташлашган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:10 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG