OzodNazarнинг бугунги меҳмони журналист Абдураҳмон Ташанов Республика Онкология илмий марказида бугун ўзи гувоҳи бўлган вазият тўғрисида айтиб берди. Айни пайтда Тошкентдан узоқ тингловчимизни хурсанд қиладиган гаплар ҳам йўқ эмас.
Хурсанд қиладиган гап, Абдураҳмоннинг айтишича, Тошкент бозорларида.
Суҳбатдошимиз Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили бўлгани учун, у кишидан АҚШ Давлат департаменти 25 июнь куни эълон қилган ҳисоботга муносабатини ҳам сўрадик.
Жаҳон мамлакатларида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга доир ҳисоботда Ўзбекистон яна танқид қилинди.
Ҳужжатда Ўзбекистон коррупция чуқур илдиз отган давлатга айлангани ва ҳукумат амалдорларининг “коррупциядаги иштироки кўпинча жазоланмай қолаётгани” белгилаб ўтилган .
Ҳисоботда маҳбусларга нисбатан қийноқ қўллаш, ўзгача фикрловчиларни таъқиб қилиш амалиётига ҳам барҳам берилмаётгани алоҳида таъкидланган.
Тошкент масжидларида кутилмаганда бошланиб, кутилмаганда тўхтатиб қўйилган оммавий ифторлар ҳақида ҳам сўз бўлди.