Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:25

Тошкентда яна бир ҳуқуқ фаолини "психдиспансер"га ётқизмоқчи бўлишди


Ҳуқуқ фаоллари Алиқул Саримсоқов (чапда) ва Шуҳрат Рустамов.
Ҳуқуқ фаоллари Алиқул Саримсоқов (чапда) ва Шуҳрат Рустамов.

Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов 26 июнь куни Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан уйидан алдаб олиб чиқиб кетилгани ва руҳий касалликлар диспансерига олиб борилганини иддао қилмоқда.

-26 июнь куни эрталаб соат 9 бўлмасидан уйимга Шайхонтохур туман Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлимининг икки ходими ва участковой келиб: “Сиз прокуратурага ариза ёзган экансиз. Прокурор шу аризадаги айрим жойларга тушунмабди. Шунинг учун сизни тушунтириш беришга чақираяпти”, деб олиб кетишди. Милиция бошқармасида ярим соат ушлаб турилгач, улар: “Узр, сизни шаҳар прокуратурасига олиб боришимиз керак экан”, деб машинага ўтқазиб Тошкент шаҳар руҳий касалликлар диспансерига олиб келишди, - деди Шуҳрат Рустамов.

Ҳуқуқ фаолининг иддао қилишича, диспансерда олти кишидан иборат шифокорлар гуруҳи унинг руҳий соғломлигини текшириш мақсадида йиғилганларини айтишган ва унга Шайхонтохур туман суди судьяси Сафоев томонидан имзоланган ажрим қоғозини кўрсатишган. Шуҳрат Рустамовнинг айтишича, мазкур суд ажрими 2015 йилнинг 15 майида “Маҳалла” жамғармаси шикояти асосида чиқарилган экан. Шуҳрат Рустамов ўзи бу судда қатнашмагани ва бу ажримни диспансерда биринчи марта кўрганини айтмоқда:

-Бу ажримни биринчи марта кўриб турибман. Шифокорлар мени текширишни бошлашмоқчи эди, уларни тўхтатдим ва ҳар қандай суд ажрими юзасидан шикоят ёзиш ҳуқуқим борлигини эслатдим. Ўша ерда прокурор номига ариза ёздим, диспансер бош шифокори номига ҳам ариза ёзиб, ажрим масаласидаги аппеляция аризам кўриб чиқилмагунига қадар текширувни тўхтатишни талаб қилдим. Шундан сўнг диспансердан чиқиб, уйимга келдим. Менинг у ердан кетишимга ҳеч ким тўсқинлик қилгани йўқ, - деди Шуҳрат Рустамов.

Тошкентда яна бир ҳуқуқ фаолини "психдиспансер"га ётқизмоқчи бўлишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:16 0:00
Бевосита линк

Ҳуқуқ фаолининг иддао қилишича, уни диспансерга олиб боришдан асосий мақсад “руҳий носоғлом” деган хулоса чиқартириш ва жамиятдан изоляция қилиш бўлган. “Чунки шу кунгача биргина президент девонига фуқаролар ҳуқуқлари борасида ёзган икки мингта шикоятимга биронта жавоб олганим йўқ”, дейди ҳуқуқбон.

АҚШ Давлат департаментининг 2014 йилда жаҳондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир шу йилнинг 25 июнида эълон қилинган ҳисоботида ҳам Ўзбекистонда ўзгача фикрловчиларни руҳий касалхоналарда сақлаш амалиёти Тошкент расмийлари томонидан қўлланилиб келинаётгани қайд этилган.

Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева ҳам ҳукумат томонидан мажбуран бир неча маротаба руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилганлардан бири:

- Мен Жамшид Каримов беш йилдан ортиқроқ вақт давомида Жиззах шаҳар руҳий касалликлар шифохонасида сақланганини биламан. У таниқли журналист бўлиб, Жиззах ва Ўзбекистондаги долзарб муаммоларни кўтарган эди. Бундан ташқари Лариса Вдовина, Лариса Конакова, Лидия Вешикова каби ҳуқуқ фаоллари ҳам руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Бу аёллар бир неча маротаба пикетга чиққани учун ҳукумат ғазабига учраган эди, - дейди Елена Уралева.

АҚШ Давлат департаментининг 25 июнда эълон қилинган ҳисоботида ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Алиқул Саримсоқов ўз фаолияти ортидан ҳукумат тазйиқига учраб, 2014 йилда ноқонуний равишда руҳий касалликлар шифохонасида 16 кун сақлангани таъкидланган.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёёвни бир неча йил олдин ноқонуний ҳаракатларда айблаб судга берган Алиқул Саримсоқов жорий йилнинг март ойида ҳам Тошкентдан ўғирлаб кетилиб, Жиззаҳ вилоят руҳий касалликлар шифохонасида бир ой сақлангани ҳақида Озодлик аввалги эшиттиришларида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG