Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:20

OzodlikOnline: Ўзбекларни “маънавиятсизлик”дан қутқариш ашулачига қолдими?


Пул ëмғири остидаги Озодбек
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:10 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон ҳукуматининг маънавият бўйича мутасаддилари эстрада қўшиқчилари билан учрашувда жамиятда урчиб бораëтган маънавиятсизлик қиëфасини тасвирлашга уриндилар. СПИДга чалинаëтган гўдаклар¸ 13 ëшида туғиб қўяëтган қизлар¸ синглиси ва қизини зўрлаëтган ака ва оталар муаммоси¸ уларга кўра¸ аксар ота-оналарнинг “ўрис ва қозоқ”қа мардикорликка кетгани билан боғлиқ.

1 июль куни Тошкент марказидаги Миллий кутубхонада “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият-тарғибот маркази ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда маънавият соати ташкил қилди.

Жамоатчилик¸ биринчи галда эса¸ ëш авлод маънавиятини шакллантиришда таъсири кучли бўлган поп қўшиқчиларнинг ўзига маънавиятдан сабоқ берилди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

Санъаткорларга “маънавият сабоғи”ни Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов, Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари¸ сиёсатшунослик фанлари доктори Қаҳрамон Қуронбоев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист ¸ сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбековлар ўтди.

“Маънавият соати”ни бошлаб берган Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов эстрада қўшиқчиларига севги-муҳаббат ҳақидаги ашулаларни қўйиб¸ ватандаги буюк ишлар¸ хусусан¸ ғаразли “курмак”лар кўра олмаëтган тинчликни мадҳ этиш топшириғини юклади.

Вазирдан сўнг ташқари ва ичкарида бўлаëтган воқеаларга муносабат билдириш навбати Республика Маънавият-тарғибот маркази раҳбари Қаҳрамон Қуронбоевга берилди.

“Қирғизистон¸ Украина¸ сўнгра Миср¸ Тунис¸ Ироқ ва Шомдаги “маънавиятсизликлар”га тўхталгач Ўзбекистоннинг бош маънавиятчиси¸ асосан эстрада санъаткорларига эргашувчи ўзбек жамияти¸ хусусан¸ ëшлари маънавияти¸ аниқроғи маънавиятсизлиги муаммосига ўтди.

Ўзбекистон бош маънавиятчиси таъкидича¸ ватанида қолса ҳам очдан ўлмайдиган ўзбекларнинг уялмасдан Москвани кўчаларини супуриб¸ бойлик қидириб юришни афзал билиши ортидан ота меҳри ва қаҳридан бехабар¸ маънавиятдан маҳрум авлод вояга етмоқда.

Бу фикр исботи учун расмий¸ жамоатчиликка кўп ҳам очиқланмайдиган айрим рақамларни тилга олди:

- 2013 йилги маълумотни айтаман. 13 ëшли 200 дан ошиқ қизимиз туғиб қўйди. 13 ëшида 200 тадан ошиқ ўзбекистонлик қиз туғди! Бу қизларнинг аксариятининг ë отаси кетган, ë онаси кетган ëки ота-онаси кетган¸ бола бу ерда сарсон. Мана яқинда эшитган бўлсанглар¸ Хоразмда 12 яшар қиз ўзининг акасидан туғди. Тошкент шаҳрида ўтган йили бўлган воқеа – Юнусободда иккита 13 яшар қизимиз ўзини отасидан туғди. Мана энди савол туғилади – маънавият керакми ë керак эмасми?- деди республика Маънавият-тарғибот маркази раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев.

Бу ташвишли рақамларни келтирган Қуронбоев эстрада қўшиқчиларига “озгина¸ бир оғиз гапингиз сизларники бизларникига қараганда минг даража кучли бўлиб таъсир қилади. Чунки ҳар битта ëш учун сизлар идеал” дея мурожаат қилиб¸ уларни кўпайиб бораëтган маънавиятсизликка қарши курашда фаол бўлишга даъват қилди.

Сизнингча¸ ўзбек жамиятидаги¸ ҳатто расмийлар ҳам эътироф этишга мажбур бўлаëтган маънавиятсизлик илдизлари қаерда?

Бу маънавиятсизликка кимлар¸ нималар¸ қандай барҳам бериши мумкин?

Ўзбекистон ҳукуматининг маънавиятсизликка қарши олиб бораëтган кураш усулларини қандай баҳолайсиз?

Жамият¸ айниқса¸ ëш авлод маънавий қиëфасини яхшилаш вазифасининг ашулачиларга юклатилишига нима дейсиз?

Душанба, 6 июль кунги жонли суҳбатимиз шу мавзуда бўлади. Тошкент вақти билан оқшомги 7 дан 8 га қадар Skype манзилларимизга қўнғироқ қилиш орқали жонли суҳбатда эркин фикр билдиришингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG