Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:00

Ўзбек расмийси: Стерилизация йўқ¸ лўлилар фаровон яшаяпти


Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг 114-сессиясида иштирок этаётган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси аъзолари.
Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг 114-сессиясида иштирок этаётган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси аъзолари.

Ўзбекистон ҳукумати 9 июль куни эрталаб Женевадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитасининг навбатдаги сессияси давомида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақидаги Пактнинг бажарилиши бўйича берган ҳисоботига оид саволларга жавоб бера бошлади.

БМТ Инсон ҳуқуқлари Қўмитасининг 114-сессияси доирасида 8 июль куни 18 нафар мустақил халқаро экспертлар Ўзбекистон ҳукуматининг тўртинчи даврий ҳисоботини тинглаган эди. Расмий ҳисобот тингланишидан олдинроқ қўмитага ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари тайёрлаган муқобил ҳисобот тақдим этилган эди.

А.Гилл: Ўзбекистон вакилларига берадиган саволларимиз кўп
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:03 0:00

Швейцариянинг Женева шаҳрида Ўзбекистон делегациясини тамсил қилган тўрт мулозимдан бири - Ўзбекистон Бош прокуратураси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Ислом Жасимовнинг таъкидича, “Ўзбекистонда аëллар стерилизация қилинмаяпти”. Шунингдек, бу воиз “Ўзбекистондаги лўлилар фаровон яшаëтганлигини” ижтимоий сўров натижаларига асосланиб билдирди.

"Қийноқлар ўзбек қонунларида тақиқланмаган"

Ислом Жасимов мустақил халқаро экспертларнинг 29 та саволига жавоб берар экан Ўзбекистонда қийноқлар масаласига ойдинлик киритди:

“Биз қийноқлар масаласини кун тартибидан олмадик. Ўзбекистонда қийноқ қўлланиши қонунда тўғридан - тўғри тақиқланмаган, аммо Конституцияга кўра қийноқ мумкин эмас”¸ дея билдирди.

С.Свердлов: Ўзбекистонга босим ўтказиш натижа бермоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:33 0:00

Воизга кўра¸ 2014 йили қийноқлар бўйича фуқаролардан 61 та шикоят тушган ва шундан 3 нафари исботини топгани учун мулозимлар жазоланган.

Жазоланган мулозимларнинг амнистияга тушиб дарҳол озод бўлгани фактини жаноб Жасимов “Сенат эълон қилган амнистиянинг шарофати”, деб атади.

“Ўзбекистонда масжидлар давлат назоратида эмас”

Ўзбек расмийси Ислом Жасимовнинг айтишича: “Ўзбекистонда масжидлар давлат назоратида эмас. Аксар ўзбек мусулмонлари анъанавий исломнинг сунний мазҳабида давлат назоратидан ҳоли тарзда эркин ибодат қилмоқда. Ҳеч ким уларни мусулмон бўлгани ëки давлат нуқтаи назариданфарқли тарзда ибодат қилгани учун таъқиб қилмаяпти ва қийноққа солмаяпти”

М.Тожибоева: Пан Ги Мун Тошкентда ўзини Каримовнинг секретари каби тутди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:16 0:00

Воиз ўзбек мусулмонларининг мамлакат ташқарисидан¸ ҳусусан Россиядан “ўғирлаб ўзбек қамоқхонасига етказилаëтгани” борасидаги саволни мантиққа зид деб топди.

Расмий “айбланувчилар Минск конвенциясига кўра Россия ва Қозоғистондан экстрадиция қилинмоқда”, деб айтди.

Муҳокамалар мобайнида Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасидан Евгения Ланкевич, Адлия вазирлигидан Шаҳноза Ëқубжонова ва Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази вакиласи Дилноза Муротовалар ҳам жавоб берди.

Ўтган йиллардагидан фарқли тарзда Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази раҳбари Акмал Саидов ҳисобот тақдимотида иштирок этмаяпти.

Расмий жавобларга ишониладиган бўлса,“Ўзбекистонда фуқароларнинг сиëсий ҳуқуқлари тўла таъминланмоқда”.

БМТнинг Фуқаролик ва сиëсий ҳуқуқлар ҳақидаги Пакти иштирокчиси сифатида Ўзбекистон ўз фуқароларининг бу Пактда таъкидланган тамал ҳуқуқлари бузилаëтганини изоҳлашга мажбур.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1966 йилда қабул қилиниб, 1976 йилда кучга кирган ушбу Пактни Ўзбекистон 1996 йили ратификация қилган.

Дунёнинг 168 давлати бу Пактнинг иштирокчиси ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG