Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:56

Гулнора Каримованинг уйига киргани учун Сафар Бекжон сўроқ қилинди


Сафар Бекжон
Сафар Бекжон

Швейцариянинг Женева шаҳрида Гулнора Каримовага тегишли уйни 2013 йилнинг декабрида ишғол қилган 53 яшар сиëсий фаол Сафар Бекжон 10 июль куни маҳаллий жандармерияга сўроққа чақирилди.

Сафар Бекжоннинг сўроқдан чиққанидан сўнг Озодликка айтишича, у Гулнора Каримовага тегишли уй жойлашган туман жандармериясига Женева кантони прокурори талабига биноан чақиртирилган.

Маълум бўлишича, прокуратуранинг талабига Сафар Бекжоннинг устидан 2014 йилнинг январида ёзилган ариза асос бўлган. Лекин терговчи Бекжонни сўроқ қилар экан, аризачи шахсини очиқламаган. “Аризани Гулнора Каримованинг тарафдори ёзганини айтди, холос”, деди Сафар Бекжон.

Сафар Бекжон билан 10 июль кунги савол-жавобни тингланг.

Сафар Бекжоннинг жандармериядан чиққанидан сўнг айтганлари:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:55 0:00
Бевосита линк

Швейцарияда истиқомат қилаётган сиёсий фаол Сафар Бекжон 2013 йилнинг 23 декабрида Гулнора Каримованинг Женева кантони 1223 ch Chemin de la Prévôté 7 кўчасидаги бир неча миллион доллар экани ишониладиган уйига ноқонуний кириб олган эди.

Ўзбекистонлик фаол ўзининг бу амалини “қонунга зид бўлмаган сиёсий акция”, деб атаганди.

Каримова хонимга тегишли уйда тўрт кеча қолган 52 ёшли сиëсий фаол Сафар Бекжон виллада Ўзбекистон музейлари фондига оидлиги тахмин қилинган 60 та тасвирий санъат дурдонаси ҳамда Қуръоннинг 18-асрда кўчирилган нодир қўлёзмаси чиққанини фотосуратлар билан намойиш қилди.

Ҳуқуқ фаолининг сўзларига кўра, у бу виллага эшикларини бузиб эмас, балки калит билан қулфини очиб кирган.

Аммо Бекжон сўнгги ойларда қаровсиз қолган ва Швейцария полицияси бир неча марта тинтув ўтказган тўрт қаватли вилла калитини қаердан олганини очиқ айтишдан бош тортди.

Уйнинг эгаси Гулнора Каримова Твиттер тармоғидаги ёзишмаларида ўз синглиси Лоланинг турмуш ўртоғи Тиллаев Ўзбекистон МХХ билан ҳамкорликда Женевадаги уйнинг ишғолини уюштирганлигини иддао қилиб чиққанди.

Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси Сафар Бекжон 1996 йилдан буён Швейцариянинг Лозан шаҳрида сиёсий қочқин сифатида яшаб келади.

Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси Марказий кенгаши аъзоси бўлган Бекжон 1993-96 йилларда Ўзбекистонда қамоқ жазосини ўтаган.

У Ўзбекистон қамоғида кўрган-кечирганлари ҳақидаги “Нариги дунё дарчаси олдида” номли китоб муаллифидир.

Жаноб Бекжон Гулнора Каримованинг уйига ишғол қилганидан сўнг ўзини таҳдид остида ҳис этаётганини ҳам айтмоқда.

XS
SM
MD
LG