Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:32

Невьянск колониясида яна бир ўзбекистонлик ёрдамга муҳтож


Маҳбуслар очликни тугатди
Маҳбуслар очликни тугатди

Cвердловск вилоятидаги 46-сонли колонияда очлик эълон қилган маҳбуслар норозилик акциясини тугатди. Бу ҳақда хабар тарқатган вилоят жазони ижро этиш бошқармасига кўра, ўзбек муҳожири Акбарали Акбаралиев ўлимида айбланаётган қамоқхона бошлиғи билан бирга колония маъмуриятидан яна икки киши жавобгарликка тортилган. Айни пайтда, Невьянск шаҳридаги қамоқҳонада жиддий тиббий ёрдамга муҳтож яна бир ўзбек муҳожири борлиги аниқланди.

Свердловск вилоятидаги қаттиқ режимли 46-сонли колониянинг 1400 нафар маҳбуси тартибга мувофиқ ошхонага чиқди ва овқат истеъмол қила бошлади.

Бу хабарни Озодликка тасдиқлаган Свердловск вилояти Жазони ижро этиш федерал хизмати бош бошқармаси (ГУФСИН) расмийси Александр Шульга қамоқхонада “Москвадан келган” текширувчилар ва бир гуруҳ психологлар иш олиб бормоқда, дея таъкидлади.

7 июль куни ИК-46га Свердловск вилояти бўйича Жамоатчилик комиссиясининг Бек Манасов бошчилигида 5 нафар аъзоси ташриф буюрди ва судланганлар ҳамда колония ходимлари билан суҳбатлашди. Шунингдек, ИК-46да Россия ФСИН вакиллари ўз ишини давом эттирмоқда”, дея маълум қилди вилоят бошқармаси матбуот хизмати Озодлик сўровига жавобан.

Озодлик колонияда қолаётган бир гуруҳ ўзбек муҳожирлари билан алоқага чиқишга эриша олмаган бўлса-да, жазони ижро этиш идорасининг бу сўзларини Озодликка маҳбуслар билан доимий мулоқотда бўлиб турган Лола опа тасдиқлаб берди.

- Ҳа, хабарлашиб турибман. У ерда ҳозир текширув бўляпти экан. Жуда яхши шароитлари, “Ҳеч ким бизга теккани йўқ, бошқа ёққа жўнатворгани йўқ. Ҳозирча тинчлик” деяпти. Мен улар билан кунига гаплашаман. Улар менга кечаси бўлса ҳам хабарини бериб турибди, сабаби “Бирор гап бўлса тегишли жойларга етказиб қўясиз. Бирор гап бўлса – ишонганимиз сизлар!” деб кунда гаплашиб турибмиз. Мана кечаси тунда телефон қилиб, “Тинчлигимизни билдириб қўяй” дейишди, деди Лола опа.

Бундан аввалроқ ИК-46даги маҳбуслар норозилигига 3 июль куни қирғизистонлик этник ўзбек 26 ёшли Акбарали Акбаралиевнинг уриб ўлдирилиши сабаб бўлгани, очлик эълон қилган 900га яқин маҳкум бу каби қотиллик ва зўравонликларга барҳам берилмаса, оммавий тарзда томирини кесишидан огоҳлантиргани тўғрисида Озодлик хабар берган эди.

Сўровимизга Свердловск вилояти бўйича Тергов қўмитаси одам ўлдирилиши ва колония маҳбуслари норозилиги оқибатида 6 июль куни муассаса раҳбари Илья Чикин ишдан бўшатилгани ва ҳибсга олинганини тасдиқлаган эди. Озодликка маълум бўлишича, бугунги кунга келиб терговчилар Илья Чикиннинг икки муовини - 1975 йилда туғилган Аҳлоқни тузатиш муассасаси хавфсизлик бўлими бошлиғи Евгений Панов ва 1983 йилда туғилган колония раҳбари ўринбосари Алексей Николаевни қўлга олган.

Озодлик билан турмадан боғланган ва у ердаги бедодлик тўғрисида сўзлаб берган Аҳрор исмли ўзбекистонлик маҳбус айнан шу икки муовин қирғизистонлик Акбаралиевнинг ўлимига сабабчи эканини таъкидлаган эди.

- Ҳар жума соат 10-ларда обход бўлади. Начальник иккита ёрдамчиси – замначальник Алексей Николаев ва Хавфсизлик бўйича зам Евгений Пановлар билан штрафной изоляторга киради. У ерда эса бизнинг бола ўтирган бўлади. Улар кириб-чиққанидан кейин соат 11:30 – 12:00 ларда Акбаралининг ўлиги олиб чиқилади, деди Аҳрор.

Аҳрорбек билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:44 0:00
Бевосита линк

Айрим манбалардан 3 июл куни калтаклардан ўлган Акбарали Акбаралиев ўз миллати ва диний эътиқоди учун колония ходимлари томонидан доимий сиқувда бўлгани, узун соқоли учун “мужоҳид ва чурка”, дея ҳақоратланиб жарима изоляторига ташлангани аниқланди.

Тафтишчилар собиқ қолония раҳбариятига қарши Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 111-4 (қасддан оғир жароҳат етказиш ортидан эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдириш) ва 286-3 (зўравонлик ишлатган ҳолда мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) моддалари асосида жиноий иш қўзғатди.

Невьянск шаҳридаги 46-колонияни кўздан кечиргани борган Свердловск вилояти бўйича Жамоатчилик комиссияси аъзоси Александр Аникин бу қамоқхонада қатор жиддий қонунбузарликлар колония маъмурияти томонидан олдин ҳам қайд этилганини Озодликка гапириб берди.

- Бу ҳодиса шундан бошландики, колония раҳбарияти судланганларга нисбатан жисмоний куч ишлатгани – бунинг оқибатида мана бу йигитимиз нобуд бўлди -ва норозиликда иштирок этганларнинг айтишича, маъмурият судланганлардан “актив” ёрдамида пул ундирган, хусусан муддатдан олдин қамоқдан чиқаришга деб. Ҳозирча бунинг исботи йўқ, текширяпмиз. Биз маҳбусларга нисбатан яна бир қанча қонунбузарликлар содир этилганини қайдга олдик, уларни кейинроқ очиқлаймиз, деди ҳуқуқ ҳимоячиси Александр Аникин.

Суҳбатдош айни шу сабабларга кўра 2013 йилда ҳам қамоқдагиларнинг йирик ғалаён кўтарилгани, аммо ўшанда раҳбарият уни босди-босди қилиб юборганини ҳам эслатиб қўйди.

Александр Аникин билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:37 0:00
Бевосита линк

“Колонияда оғир аҳволда бўлган яна бир ўзбекистонлик бор экан...”

Александр Аникин маҳбуслар орасида жуда оғир руҳий ва жисмоний аҳволда қолаётган яна бир ўзбекистонлик 1976 йилда туғилган йигит Жамоатчилик вакиллари томонидан махсус назоратга олинганини билдирди.

- Бу маҳбуснинг гапириши бежо, бошқа маҳбуслар ёрдамида у билан гаплашдик. Уни Свердловск вилояти бўйича Инсон ҳақлари бўйича вакиллик махсус назоратга олди, алоҳида текширув ўтказилади. Баданидаги жароҳатлар эски – уни ким ва қачон урганини исботлашнинг иложи йўқ, аммо у аниқ шифохонада ётиши керак. У бўлса отрядда яшаяпти. Вазиятни аниқлаштириш керак, деди Александр Аникин.

Маълум бўлишича, Невьянск шаҳридаги бу қамоқҳонада жиддий тиббий ёрдамга муҳтож бу ўзбек муҳожири Озодликка маҳбусларнинг аҳволи тўғрисида хабар берган ўзбекистонлик Лола опа укаси Дониёр экан.

У укаси 46-колония собиқ бошлиқлари томонидан қаттиқ калтакланганидан кейин умуртқаси узилиб кетгани, қовурғаси сингани ва руҳий касалликка чалинганини гапириб берди.

- Укам 2012 йилда январда ҳибсга олинган. Ноябрда ҳукм эълон қилинган. Мен укамни оқламайман, лекин учта боласи ва ўтиб кетган ота-онамни ўртага қўйиб қасам ичди “Мен жиноятчи эмасман, бир вахший ўрис аёлни қўлига тушиб қолдим. Шу муаммо билан қамалиб кетдим”, деди. У ерда укамни уришибди,қийнашган, сувга солишган, оёғидан осиб қўйишган, ишқилиб, укамни белидан паси ишламайди ҳозир. Мен арз қилган куним уни санчастга олиб кириб қўяди. Комиссия келса яшириб қўяркан. Укам “Жонимга тўйдим!”, деяпти. Икки маротаба жонига қасд қилибди, бир доғистонлик намозхон уни бундан сақлаб қолибди... Арз қилмаган жойим қолмади: на элчихона, на инсон ҳуқуқлари, на Олий суддан жавоб олдим, результат ноль, деди укаси ҳам тергов остида бўлган “Чикин командаси” томонидан калтакланганидан кеийн ногирон бўлиб қолганини айтган Лолахон.

Лола опа билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:38 0:00
Бевосита линк

Озодлик ўзбекистонлик маҳбус Дониёр ишини кузатишни давом этади.

XS
SM
MD
LG