Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:08

Одам савдосига оид АҚШ ҳисоботида Ўзбекистон кўрсаткичи яхшиланди


Ҳуқуқ ташкилотлари Ўзбекистонни мажбурий меҳнат учун танқид қилиб келишига қарамасдан, АҚШ вазият яхшилнмоқда, дея хулоса қилди.
Ҳуқуқ ташкилотлари Ўзбекистонни мажбурий меҳнат учун танқид қилиб келишига қарамасдан, АҚШ вазият яхшилнмоқда, дея хулоса қилди.

Қўшма Штатлар ўзининг одам савдосига доир йиллик ҳисоботида Ўзбекистонни 3-даражадаги хавотирли давлатлар қаторидан 2-даржадаги эътиборга молик давлатлар қаторига қўйди. 188 мамлакатдаги одам савдоси ва мажбурий меҳнат билан боғлиқ вазият баҳоланадиган ҳисоботда Ўзбекистонга оид кўрсаткичнинг яхшиланиши расмий Тошкентнинг пахта мавсуми даврида болалар меҳнатига барҳам бериш ҳаракатлари билан изоҳланди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистонни пахта етиштиришда мажбурий меҳнатдан оммавий тарзда фойдаланиб келаётганликда айблайди. Шунга қарамасдан АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда вазият яхши томонга ўзгармоқда, деган хулосага келди.

27 июль куни эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистон ҳукумати 2014 йилги пахта мавсумида болалар меҳнатидан фойдаланишни ман қилган бўлса-да, бунга оид хавотирлар сақланиб қолаётгани ҳам қайд этилади.

“Бу уриншларга қарамасдан, ҳукумат 2014 йилги пахта мавсумида ҳам катталарни меҳнатга мажбурлаши эндемик тус олгани боис жиддий хавотирлар сақланиб қолмоқда”, дейилади ҳисоботда.

Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар ва катталар мажбурий меҳнатидан фойдаланилиши боис дунёнинг 150дан ошиқ етакчи ширкати ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.

Айни пайтда АҚШ ҳисоботида Беларус 2-даражадаги мамлакатлар қаторидан 3-даражадаги хавотирли мамлакатлар сирасига киритилди. Бунга Беларуснинг 2014 йилда одам савдосига қарши курашда “минимал тамойиллар”га амал қилмаганига доир Вашингтон хулосалари сабаб бўлди.

Ҳисобот сўзбошиси ўлароқ, АҚШ Давлат котиби Жон Керри эълон қилган мактубда “одам садоси инсон қадрига нисбатан ҳақорат ва эркинликка қарши қилинган ҳужумдир”, дея таъкидланган.

XS
SM
MD
LG