1 август куни Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бўлиб ўтди. Тест синовлари ҳар йилгидек фавқулодда хавфсизлик чоралари остида ўтказилди. Ички ишлар ходимларидан тортиб, махсус хавфсизлик хизматларигача тест синовларига жалб этилди. Кириш имтиҳонлари пайти Ўзбекистонда мобил алоқаси бир неча соатга узиб қўйилди.