Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:29

Рашодхон Камоловга қарши асосий гувоҳ судга келишдан бош тортмоқда


Қорасувлик таниқли имом Рашодхон Камолов.
Қорасувлик таниқли имом Рашодхон Камолов.

Қорасувлик таниқли имом Рашод Камолов устидан жиноий иш очилиши ва имомнинг ҳибс қилинишига сабаб бўлган ариза эгаси - қорасувлик Учқунбек Чироқов исмли шахс маҳкамага келишдан бош тортмоқда. Айни пайтда имомнинг ўзи унга нисбатан очилган жиноий ишини сиёсий буюртма сифатида баҳолашда давом этмоқда.

Қорасув туман судида 18 августда таниқли имом Рашод Камолов устидан маҳкама жараёнинг навбатдаги мажлиси бошланди.

Бугун, соат 16.30га белгиланган навбатдаги маҳкамада Камоловнинг қўлга олинишига асос бўлган, имом маърузаси ёзилган дисклар кўрилади.

Имом адвокати Ҳусанбой Солиевга кўра, Рашод Камоловга қўйилаётган айбловларга қорасувлик Учқунбек Чироқов исмли шахснинг имом маърузаси юзасидан милицияга ёзган арзи сабаб бўлган.

Бироқ Қорасув туман судида 18 август куни бўлиб ўтган маҳкамада асосий гувох, Учқунбек Чироқов маҳкамага чақирмасликларини сўраб судга мурожат қилгани маълум бўлди.

- Учқунбек Чироқов бугунги кунгача маҳкамага кела олмаслигини билдириб судга ариза билан мурожат қилибди. Биз маҳкамада бунга ўз норозилигимизни билдирдик. “Қандай қилиб энг асосий гувоҳ судга келолмайди”, деб. Бу борада судья қарор қабул қилмади ва бу масалани очиқ қолдирди. Қизиғи, Учқун Чироқов шу кунгача судга келиб ариза ёзиб кетишга вақти бўлибди-ю, лекин маҳкамада иштирок этишга вақти йўқлиги мени қизиқтирмоқда. Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин. У асосий гувоҳ бўлса, қандай қилиб судга келолмайди. Бугун келмаса эртага ёки индинга келар, у киши келиб кўрсатма бериши керак-да, -дейди Ҳусанбой Солиев.

Кечаги маҳкамадаРашод Камолов сўроқ қилинди. Камолов ўз сўзида 9 йилдан буён Қорасувда имом бўлиб ишлаб келганини, 2006 йил августида Ўш вилоят қозиёти уни имом этиб тайинлангани тўғрисида буйруқни имзолаганини,қўлга олинганидан сўнг эса Қирғизистон муфтиятидаги Камоловни имом этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор сирли тарзда йўқолганини айтди. Имомни қўлга олиш чоғида эса, ундан имомлигини тасдиқловчи гувоҳнома олинганди. Камоловнинг ўзи бу ҳолни сиёсий бюртма сифатида баҳоламоқда.

- Қирғизистонда мусулмонлар билан ҳукумат ўртасидаги барқарорликни бузишдан айрим учинчи кучлар манфаатдор. Шунга алданиб ёки ўз манфатлари учун бир сиёсий ўйин қилишаябди, деб ҳисоблайман. Айнан шу масала эътиборга олиниб, менинг ишим адолатли қаралса, мени қамаш эмас, Қирғизистон ҳукумати менга орден бериши керак. Чунки мен бугунги кунда мусулмонлар ўртасида барқарорлик йўқолиб бораётганда халқни, ёшларни тўғри томонга даъват қилганман,-деди Рашод Камолов.

У шу йилнинг 9 февраль куни ўз уйидан бир неча ниқобли милиция ходими етовида Қорасув милициясига олиб кетилган, сўнгра Ўш шаҳар милициясига олиб келиниб, ҳибс қилинганди.

Рашодхон қори Камолов иши юзасидан маҳкама Қорасув туман судида 23 июлда бошланган эди.

Рашод Камолов Қирғизистон Жиноят кодексининг “Ўз лавозимидан фойдаланган ҳолда диний адоват қўзғаш”, “Оммавий тарбирлар ўтказиш чоғида экстеримистик материаллар тарқатиш”, да айбланмоқда.

Шу кунгача ўтказилган маҳкамаларда унинг уйида ўтказилган тинтувда иштирок этган гувоҳлар сўроқ қилинган.

XS
SM
MD
LG