Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:12

OzodNazarPlus: "МХХ хоҳлаган одамини олиб бориб ахлатга ташлайверадими?!”


“Инсоннинг ҳаёти кўчадаги бир чўпмики, Миллий хавфсизлик хизмати хоҳлаган одамини олиб бориб ахлатга ташлайверса?! Ахир у Инсонку?!” Чексиз аламга йўғрилган бу сўзларни айтаётган Мўътабархон Содиқова OzodNazarнинг доимий суҳбатдошларидан бири эмас. Лекин у киши билан 18 август кунги мулоқотимизни OzodNazarPlus рукнида беришга қарор қилдик.

Мирзо Улуғбек туман (Тошкент шаҳри) паспорт бўлимигабиометрик паспорт олиш учун борганида ҳибсга олинган 34 яшар Олмосбек Эркабоевнинг 62 кун ноқонуний ҳибсда сақлангани тўғрисида куни кеча хабар берган эдик.

Олмосбекнинг онаси Мўътабархон опанинг ҳикояси нафақат ўғлининг кўргиликлари тафсилотларини очиши билан, балки Ўзбекистондаги энг қудратли идоранинг иш усуллари тўғрисида ҳамма ҳам юрак ютиб айтавермайдиган ҳикоя эканлиги билан қизиқдир.

Мўътабархон Содиқованинг айтганларини эътиборингизга ҳавола қилар эканмиз, бу ҳикоя субъектив эканлигини, у аламзада онанинг ҳикояси эканлигини тушуниб турибмиз, сиздан ҳам шуни эътибордан соқит қилмаслигингизни сўраймиз.

Айни пайтда, Мўътабар опанинг айтганлари бўйича Миллий хавфсизлик хизмати жавобини эшитишга ва уни Сиз тингловчига эшиттиришга тайёр эканлигимизни таъкидлаб айтиб ўтамиз.

OzodNazarPlus: Мўътабархон Содиқова
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:19 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG