Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:41

OzodlikOnline: Россия рубли¸ қозоқ тангаси¸ ўзбек сўми - қай бири касалроқ?


Жаҳон бозорида ëнилғи нархининг арзонлаши ортидан иқтисоди газ ва нефть савдосидан келадиган тушумга қарам Россия ва Қозоғистон молиявий бўҳрон домига тортилди ва ўз миллий валютасини эркин бозор оқимига ташлашга мажбур бўлди.

Ўтан ҳафта Қозоғистон ҳукумати миллий валютасини эркин бозор ихтиёрига ташлаши ортидан қозоқ тангаси бир кунда қарийб 30 фоизга арзонлади.

Мутахассислар фикрича, постсовет мамлакатларнинг икки гиганти - Россия ва Қозоғистон иқтсодининг чўкиши қўшни давлатлар иқтисодларида ўз аксини кўрсатмоқда.

Tанга ва рубль қулаши ортидан ўзбек сўмининг қора бозордаги нархи ҳам тезликда кўтарилиб бормоқда.

Айни пайтда¸ Россиядаги иқтисодий инқироз сабаб¸ Россия Марказий банкига кўра, сўнгги бир йил ичида Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатиш 50 фоизга қисқарди.

Мутахассислар фикрича, Россиядан меҳнат муҳожирлари юбораётган маблағлар ўзбек сўмини барбод бўлишдан асраб қолаётган асосий омиллардан бўлиб келган.

OzodlikOnline: Россия рубли¸ қозоқ тангаси¸ ўзбек сўми - қай бири касалроқ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:46 0:00

Жаҳон банкига кўра, Ўзбекистон иқтисодининг камида 12 фоизи Россиядан келадиган пул ўтказмаларига боғлиқ.

Айни пайтда Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси ўзгаришсиз қолмоқда.

Ўзбекистон Марказий банки белгилаган расмий курс бўйича шу кунда 1 АҚШ доллари 2 минг 590 сўм 38 тийинни ташкил этмоқда.

Постсовет ҳудудидаги энг йирик иқтисод саналган Россия ва Қозоғистон иқтисодий бўҳрон турткисида ўз миллий валютасини эркин оқимга ташлашга мажбур қолаëтган бир пайтда¸ Тошкент ҳукумати пинак бузмасдан¸ эски сиëсатини ўзгаришсиз давом эттирмоқда.

OzodlikOnline: Россия рубли¸ қозоқ тангаси¸ ўзбек сўми - қай бири касалроқ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:46 0:00
Бевосита линк

Нақд пул тақчиллиги оқибатида ҳатто стратегик аҳамиятга молик соҳалар ҳам ойликсиз қолаëтган¸ энг катта банкнотаси қадри бир долларга етиб етмай¸ инфляция кескин кучайиб бораëтганиа қарамай¸ Тошкент ўз иқтисодий-молиявий сиëсатини ислоҳ қилиш¸ ҳақиқий ислоҳотлар қилиш аломатини кўрсатмаëтир.

Сизнингча¸ бундай сиëсат Ўзбекистон иқтисоди ва ўзбекистонликлар турмуш даражасини қайга элтади?

Россия ва Қозоғистон иқтисодидаги кескин пасайиш Тошкентни ўз сиëсатини ўзгартиришга мажбурлай оладими?

Россия рубли ва қозоқ тангасининг қулаши Сизнинг ҳаëтингизга бевосита ëки билвосита қандай таъсир қилмоқда?

Душанба¸ Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар жонли суҳбатимизда шу мавзуда гаплашамиз. Мулоқотга Skype манзилларимизга қўнғироқ қилиш орқали қўшилишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG