Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:42

Тошкентда очлик эълон қилган ветеранлар талаби қисман қондирилди


Очлик эълон қилган меҳнат фахрийлари Александр Круглов (чапда) ва Геннадий Юртаев.
Очлик эълон қилган меҳнат фахрийлари Александр Круглов (чапда) ва Геннадий Юртаев.

Тошкентдаги Уруш ва меҳнат ветеранлари Республика пансионатида яшаётган фахрийлар Александр Круглов ва Геннадий Юртаев ўз талаблари қисман бажарилгани ортидан 25 августда эълон қилган очлик акциясини тўхтатди. Фахрийлар очлик эълон қилганидан сўнг пансионат маъмурияти уларни тиббиёт муассасаларида бепул кўрикдан ўтказиш масаласини қисман ҳал қилган.

Иккинчи гуруҳ ногирони ва меҳнат фахрийси Александр Круглов ҳамда Геннадий Юртаев бир неча йилдан бери Тошкентдаги Уруш ва меҳнат ветеранлари Республика пансионатида яшаб келмоқда. Улар 25 август куни пансионатда тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ҳамда яшаш шароитини яхшилаш талаби билан очлик эълон қилган эди.

Александр Круглов 27 август куни Озодлик радиоси билан суҳбатда, очлик эълон қилганидан сўнг пансионат маъмурияти унинг талабларини қисман бажаргани ва айни пайтда у овқат ея бошлаганини айтди.

- Кеча ошқозон, жигар ва буйракларимни кўрикдан ўтказишди. Улар бошқа бир тиббиёт муассасаси билан келишиб, соғлиғимни текширтиришди. Мен уч йилдан бери шу ерда яшайман. Уч йилдан бери мен ўзимни тиббий кўрикдан ўтказишлари учун курашиб келаман, -деди иккинчи гуруҳ ногирони Александр Круглов.

Тошкентда очлик эълон қилган ветеранлар талаби қисман қондирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:03 0:00
Бевосита линк

Суҳбатдошимизнинг айтишича, пансионатда ҳам, бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам фахрийлар ҳамда ногиронларга шифокорлар хизмат кўрсатишдан бош тортмайди, бироқ тиббий хизмат сифати қониқарсиз бўлади.

- Касалхоналарда ҳам ҳеч ким ҳеч нарса қилмайди. Шифокрлар “Йўқ”, демайди, “Ҳа, майли, қўлимиздан келганини қиламиз”, деб айтишади. Бироқ амалда уларда ҳеч нарса йўқ. Биз учун керакли бўлган қиммат баҳодаги дорилар йўқ. Ҳар битта хапдорини ялиниб юриб оламиз, -деди Александр Круглов.

Уруш ва меҳнат ветеранлари Республика пансионати раҳбари Мурод Эшиев бугунги кунда очлик акциясини тўхтатган меҳнат фахрийлари талабларини қисман бажариш бўйича ишлар олиб борилаётганини айтди. Унга кўра, Александр Круглов ҳамда Геннадий Юртаев қўйган барча талабларни бажаришга пансионатнинг имкониятлари етмайди. Айни пайтда Мурод Эшиев фахрийларнинг айрим талабларини “қарилик инжиқликлари сифатида қабул қилиш керак”лигини айтди:

- Улардан бири Интернетга улаб беринглар, деб талаб қилаяпти. Бизда бундай имконият йўқ. Пансионатда 135 одам яшайди. Уларнинг барчасига Интернет улаб беришга қурбимиз етмайди. Иккинчиси соғлиқни сақлаш муассасаларида даволаниш масаласини кўтармоқда. Биз бу масалани ҳал қилаяпмиз. Соғлиқни сақлашда пулли даволанадиган жой бор, бепул даволанадиган жой бор. Пансионатимизда бу одам бепул даволанади, ногирон сифатида бу одам ҳеч нарсага пул тўламайди. Мана, бир – икки ой олдин оёғига бепул протез қилиб бердик. Унинг оёғи ампутация қилинган эди. Хатто туфлиларигача бепул олиб бердик. Қаерга борса бепул даволанади, ҳеч қанақа пулли , деган гап йўқ бу одамга, -деди Мурод Эшиев.

Бироқ Александр Круглов унинг Ўзбекистон қонунларида белгиланган бепул даволаниш ҳуқуқи амалий ҳаётда тадбиқ этилмаётганидан нолимоқда:

- Бепул даволаниш учун ордер билан келган одамлар ҳамма нарсани, доирларни ҳам ўз пулига сотиб олади. Мен баъзан таажжубда қоламан, ахир биз қандай давлат қураяпмиз? -деди Александр Круглов .

XS
SM
MD
LG