Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:53

Молдовада намойишчилар президент истеъфосини талаб қилмоқда

6 сентябрь куни Молдова пойтахти Кишинёвда ўн минглаб одам мамлакат президентининг истеъфога кетиши ва муддатдан олдин сайлов ўтказилиши талаби билан намойишга чиқди.

“Коррупция ва ўғирликка қарши” шиори остида ўтган акцияга Молдованинг турли жойларидан бўлган намойишчилар йиғилдилар ва кечга бориб улар Кишинёв марказий майдонига 30 га яқин чодир тикдилар.

Банк товламачилиги билан боғлиқ жанжал ортидан бошланмиш бу норозилик намойиши “Номус ва ҳақиқат” фуқаровий платформаси томонидан уюштирилган.

Полиция маълумотига кўра, Кишинёв майдонида тўпланган намойишчилар сони 60 минг чоғли бўлган.

Молдова бош вазири Валериу Стрелец намойиш раҳбарларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги биносига музокарага таклиф қилган. Бироқ намойишчилар бош вазир таклифини қабул қилмай, музокаралар ҳукумат қароргоҳида ўтказилишини талаб қилганлар.

XS
SM
MD
LG