Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:20

Қозоғистондаги меҳнат мигрантларининг 95 фоизи - ўзбекистонликлар


Ўзбекистонликларнинг аксари қозоғистонликлар томонидан уй ишларига ëлланган эркаклардир.
Ўзбекистонликларнинг аксари қозоғистонликлар томонидан уй ишларига ëлланган эркаклардир.

Сарлавҳага чиқарилган янгилик Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция полицияси департаментидан олинган маълумотларга таяниб tengrinews.kz агентлиги тарқатган хабардан маълум бўлди.

Жорий йил бошидан эса, 4,5 минг ўзбекистонлик қўшни республикага касалбоқар ва энага бўлиб ишлаш учун боргани ҳам хабар қилинди.

Қозоғистон Миграция полицияси департаментига кўра, 2015 йилининг 8 ойи давомида мамлакат ички ишлар органлари томонидан жисмоний шахслар қўлида ишлаш учун 103 минг чет элликка рухсатнома берилган.

103 минг чет элликнинг 97 минг нафари ўзбекистонликдир.

Иккинчи ўринда тожикистонликлар – 3312 киши;

ва учинчи ўринда озарбайжонликлар – 1396 киши.

Рухсатнома олган меҳнат муҳожирларининг 94,2 фоизи эркаклардир.

Полиция маълумотларида меҳнат муҳожирлари қайси соҳаларда ишлашига оид рақамлар ҳам мавжуд.

Масалан, муҳожирларнинг 84,2 фоизи қурилишда ишлаш учун рухсатнома олган бўлса, салкам 6 фоизи қозоғистонликларнинг хусусий хонадонларида уй ишлари билан шуғулланиш учун олган.

“Ўзбекистонликларнинг аксарияти, деб ёзди агентлик Миграция полицияси маълумотларига таяниб, энага, касалбоқар ва ошпаз бўлиб ишлаш учун рухсатнома олмоқда“.

Маълум бўлишича, Қозоғистон ҳудудида ишлаш учун рухсатнома максимум 3 ойлик муддатга берилади. Айни пайтда 1 ва 2 ойга ҳам берилиши мумкин.

Дастлабки маълумотларга қараганда, жорий йилнинг 8 ойи ичида меҳнат муҳожирларига ишга рухсатнома беришдан Қозоғистон бюджетига 983 миллион танга пул тушган.

Ўзини Ўғузхон, деб таништирган 53 яшар андижонлик 9 йилдан бери Олмаота шаҳрида ишлайди. Ўғузхоннинг ўз ишхонаси бор – кулинария маҳсулотлари ишлаб чиқаради. 3 кишини иш билан таъминлаган, улардан бири - ўзбекистонлик.

Мухбиримиз Қозоғистон Миграция полицияси тарқатган маълумотлардан келиб чиққан саволларини Ўғузхонга берди.

Олмаотада ишлаётган андижонлик тадбиркор Ўғузхон билан суҳбат:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG